Ядровий фалокат юз берганда Ўзбекистон қандай чоралар кўради — Ахмедхаджаев жавоби

© Сенат Олий МажлисаДиректор Агентства по атомной энергии Азим Ахмедхаджаев
Директор Агентства по атомной энергии Азим Ахмедхаджаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2025
Oбуна бўлиш
"Ўзатом" агентлиги: МАГАТЭ билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилди, яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Сенаторлар “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонунни маъқуллашди.
Ўзбекистон мазкур Конвенцияга қўшилиши натижасида қуйидагилар татбиқ этилади:
фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими;
зарарни қоплаш тартиби;
муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар.
Шунингдек, ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланиши таъминланади.
Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар натижасида юзага келган ядро зарари учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек, ядро зараридан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилашдан иборат.

“Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш орқали биринчидан, ядровий объектлардаги авариялар учун операторлар жавобгарлигини кафолатлайди, иккинчидан, жабрланган шахсларга компенсация тўланишини таъминлайди, зарарни қоплаш учун суғурта давлат кафолати ёки махсус жамғарма механизми жорий этилади, халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни ўз зиммасига олади ва инвесторлар ҳамда фуқаролар учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтиради”, — деди "Ўзатом" агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев.

Айтилишича, суғурталаш тартибини жорий этишда Беларусь, Қозоғистон ва Россия тажрибалари ўрганиб чиқилган.
Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан МАГАТЭ стандартлари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. 2025-2026 йилларда 25 та ҳужжат қабул қилиш режалаштирилган. Ядровий қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш, аварияларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳам режалаштирилган. Техноген ходисаларни таҳлил қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Қайд этилишича, МАГАТЭ билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилди, яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда. Ҳужжатда тегишли маъсул ташкилотлар белгиланган ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳам кўрсатиб ўтилган.
В Узбекистане будет создан Центр ядерной медицины  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2025
Ўзбекистонда Ядро тиббиёти маркази очилади
Янгиликлар лентаси
0