Ўзбекистонда Ядро тиббиёти маркази очилади
© "Узатом" В Узбекистане будет создан Центр ядерной медицины

© "Узатом"
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ядровий тиббиётни такомиллаштириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради.
TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонда Россия ҳамкорлигида Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади, дея хабар берди "Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати.
Санкт-Петербург халқаро иқтисодиёт форуми доирасида "Ўзатом" агентлиги ва С. Березин номидаги тиббиёт институти ўртасида республикада Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги Битим имзоланди.
© "Узатом" В Узбекистане будет создан Центр ядерной медицины

В Узбекистане будет создан Центр ядерной медицины
© "Узатом"
Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида амалга оширилади.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистонда онкологик тиббий ёрдамни мукаммаллаштириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, юқори технологияли тиббиёт, хусусан, ядровий тиббиётни такомиллаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
"Битим ПЭТ/КТ, циклотрон, МРТ, КТ, гамма-пичоқ тизими, кибер-пичоқ ёки юқори аниқликдаги чизиқли тезлаткич билан жиҳозланган Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш, радиофармпрепаратлар лабораториясини ташкил этишни назарда тутади. Бундан ташқари, радионуклид терапиясини йўлга қўйиш ва изотоп тадқиқотлари спектрини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда", — дейилади хабарда.
Битимни имзолашдан аввал институт тажрибаси ўрганилди. "Ўзатом" агентлиги вакиллари замонавий онкология клиникаси ва Протон терапия марказига ташриф буюриб, муассасаларнинг инфратузилмаси ва технологик имкониятлари билан атрофлича танишиб чиқишди.
© "Узатом"

1/7
© "Узатом"
© "Узатом"

2/7
© "Узатом"
© "Узатом"

3/7
© "Узатом"
© "Узатом"

4/7
© "Узатом"
© "Узатом"

5/7
© "Узатом"
© "Узатом"

6/7
© "Узатом"
© "Узатом"

7/7
© "Узатом"
1/7
© "Узатом"
2/7
© "Узатом"
3/7
© "Узатом"
4/7
© "Узатом"
5/7
© "Узатом"
6/7
© "Узатом"
7/7
© "Узатом"
Маълумот учун, С. Березин номидаги тиббиёт институти (собиқ Халқаро биологик тизимлар институтининг даволаш ва диагностика маркази - ХБТИД ДМ) 2003 йилда ташкил этилган. Институт фаолиятининг асосий йўналиши аҳолини ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усуллари билан янада кенгроқ таъминлаш учун диагностика марказлари тармоғини яратишдан иборатдир.
Бугунги кунда Институт Россия ва МДҲ мамлакатларининг 60 дан ортиқ шаҳарларида жойлашган 80 дан ортиқ магнит-резонанс ва мультиспирал компьютер томографияси диагностика марказларини ўз ичига олади. Замонавий томографлар билан жиҳозланган бўлимларда йилига 1,5 миллиондан ортиқ МРТ ва КТ текширувлари ёки кунига 4 мингдан ортиқ сканерлаш текширувлари амалга оширилади.