Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар Ўзбекистонга ҳам таъсир этиши айтилди
10:38 24.06.2025 (янгиланди: 12:04 24.06.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл в Джидду

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вазиятни тўғри баҳолаб, ташқи савдо, инвестиция, транспорт соҳаларида тезкор чоралар кўрмоқчи.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар Ўзбекистоннинг жаҳонга чиқиш йўлларига ва ташқи савдо алоқаларига салбий таъсир этмай қолмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
“Сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳонга чиқиш йўлларига ва ташқи савдо алоқаларига салбий таъсир этмай қолмайди. Шу боис вазиятни тўғри баҳолаб, ташқи савдо, инвестиция, транспорт соҳаларида тезкор чоралар кўриш шартлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар маълум қилинди:
экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, юкларни бошқа хавфсиз портларга кўчириш зарур;
бу эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ташиш харажатининг 30 фоизгача ошишига сабаб бўлиши мумкин;
шу боис ҳамкор давлатлар билан муқобил йўлларни келишиш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
“Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа дахлдор идоралар раҳбарларига тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ишлаб, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш, маҳсулотларига қўшимча бозорлар топиш вазифаси қўйилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни изчил давом эттириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги айтилди.