https://sputniknews.uz/20250623/aqsh-eron-zarba-neft-narx-50112764.html
АҚШнинг Эронга зарбаларидан кейин нефть нархи ошмоқда
АҚШнинг Эронга зарбаларидан кейин нефть нархи ошмоқда
Sputnik Ўзбекистон
АҚШнинг Эронга берган зарбаларидан сўнг Brent нефти нархи кўтарилди. 23.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-23T17:00+0500
2025-06-23T17:00+0500
2025-06-23T17:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
эрон
ақш
нефть
нарх-наво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1d/18003763_0:0:2882:1622_1920x0_80_0_0_a2a256ba64504b19f4fd8bc8a5bf5ac0.jpg
TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба берганидан сўнг душанба куни эрталаб жаҳон нефть нархлари ошмоқда, дея хабар берди РИА Новости биржа маълумотларига таяниб. Қайд этилишича, савдолар чоғида Brent нархи август ойида етказиб бериш билан бир баррель учун 81 доллардан ошди - бу январь ойи ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткич. Brent маркали нефтнинг сентябрь фьючерслари нархи аввалги ёпилиш даражасига нисбатан 1,27 фоизга ошиб, бир баррель учун 76,44 долларни ташкил этди. Brent август фьючерслари - 1,48 фоизга, 78,15 долларгача, WTI август фьючерслари - 1,37 фоизга, 74,85 долларгача ўсди. Август ойидаги Brent нархи душанбага ўтар кечаси бўлиб ўтган савдоларда 17 январдан бери биринчи марта бир баррель учун 81 доллардан ошиб, энг юқори кўрсаткич 81,4 долларни ташкил этди. Маълумот учун, АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги учта ядровий объектига зарба берди. Вашингтоннинг сўзларига кўра, ҳужум, Эрон ядро дастурини йўқ қилиш ёки жиддий заифлаштиришга мўлжалланган эди. Шу фонда Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпиш зарурлиги тўғрисида хулосага келди, якуний қарор мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланиши керак.
https://sputniknews.uz/20250623/bmt-eron-iroil-aqsh-zarba-yigilish-50109169.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/1d/18003763_107:0:2838:2048_1920x0_80_0_0_eff0e5a958964ed49bb92472cdd16438.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, эрон, ақш, нефть, нарх-наво
дунё янгиликлари, дунёда, эрон, ақш, нефть, нарх-наво
АҚШнинг Эронга зарбаларидан кейин нефть нархи ошмоқда
АҚШнинг Эронга берган зарбаларидан сўнг Brent нефти нархи кўтарилди.
TOШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба берганидан сўнг душанба куни эрталаб жаҳон нефть нархлари ошмоқда, дея хабар берди
РИА Новости биржа маълумотларига таяниб.
Қайд этилишича, савдолар чоғида Brent нархи август ойида етказиб бериш билан бир баррель учун 81 доллардан ошди - бу январь ойи ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткич.
Brent маркали нефтнинг сентябрь фьючерслари нархи аввалги ёпилиш даражасига нисбатан 1,27 фоизга ошиб, бир баррель учун 76,44 долларни ташкил этди. Brent август фьючерслари - 1,48 фоизга, 78,15 долларгача, WTI август фьючерслари - 1,37 фоизга, 74,85 долларгача ўсди.
Август ойидаги Brent нархи душанбага ўтар кечаси бўлиб ўтган савдоларда 17 январдан бери биринчи марта бир баррель учун 81 доллардан ошиб, энг юқори кўрсаткич 81,4 долларни ташкил этди.
Маълумот учун, АҚШ 22 июнга ўтар кечаси Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги учта ядровий объектига зарба берди. Вашингтоннинг сўзларига кўра, ҳужум, Эрон ядро дастурини йўқ қилиш ёки жиддий заифлаштиришга мўлжалланган эди. Шу фонда Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпиш зарурлиги тўғрисида хулосага келди, якуний қарор мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан маъқулланиши керак.