Қашқадарёнинг ишга солинмаган захиралари ривожлантирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Oбуна бўлиш
Илм ва ресурслар салоҳияти тўлиқ ишга солинса вилоят қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 5 йилда 100 триллион сўмга етиши мумкин - президент.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Қашқадарё вилоятининг ишга солинмаган энг катта захираси, бу – унинг суғориладиган, яйлов ва ўрмон ерлари экани таъкидланди.
Хусусан, вилоятда суғориладиган ерлар 515 минг гектарни, томорқа ва боғдорчилик ерлари 45 минг гектар бўлса, яйлов ва ўрмон ерлари — 1,3 миллион гектарни ташкил қилади. Ушбу ерлар салоҳияти ишга солинса бутун республиканинг гўштга эҳтиёжини бемалол қопласа бўлади.

"Вилоятдаги 1,3 миллион гектар яйлов ва ўрмонлардан самарали фойдаланиш, уларга инвестициялар жалб қилиб, ерларни айланмага киритиш ва лойиҳа қилиш учун алоҳида компания ташкил қилиниб, унга акциядорлик жамияти мақоми берилади", - дейилди йиғилишда.

Унга дастлабки босқичда 100 миллион доллар берилади. Компаниянинг ўзи ҳам 500 миллион доллар инвестиция олиб келади. Бу маблағлар ҳисобига компания икки йилда вилоятдаги камида 200 минг гектар яйлов ва ўрмон ерларига сув чиқариб, лазерли текислаб, сув тежовчи технологиялар жорий қилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида йиғилиш ўтказмоқда
Шавкат Мирзиёев провел совещание в Кашкадарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида йиғилиш ўтказмоқда
Қуйидаги истиқболли йўналишлар санаб ўтилди:
Миракида 520 гектар қир-адирда янги терраса усулида ташкил қилинган, 4-5 ойда мева берадиган узум, гилос ва олма боғлари компанияга методик база бўлади;
чорвачилик учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 12 ойгача 14 фоизли кредитлар ажратилади. Бу орқали вилоятдаги 127 та чорвадор тўлиқ қувватга чиқади;
ери ҳам, фермаси ҳам мавжуд бўлган 630 та чорвадорга мол сонини 12 минг бошга кўпайтириши учун арзон ресурслар ажратилади;
Кўкдаладаги 6 минг гектар лалми ерда тарвуз, вилоятнинг 13 та туманидаги 6 минг гектар экин ерларида помидор етиштиришни йўлга қўйиш мумкин.
картошкачиликни ривожлантириш мақсадида: 10 фоиздан 12 ой муддатга имтиёзли кредит ажратилади, техникалар импорт божидан озод этилади, юқори авлодли уруғлар учун ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 19-20 июнь кунлари Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи бўлиб ўтмоқда. Кеча президент "Alp texno servis" электротехника корхонаси, Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази, Яккабоғ туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массиви, "Мираки" халқаро туризм маркази, “Ҳисорак” кичик гидро электр станциясини кўздан кечирган эди.
Шавкат Мирзиёев посетил международный туристический центр Мираки в Шахрисабзском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2025
Мирзиёев Шаҳрисабздаги “Мираки” халқаро туризм марказига борди
Янгиликлар лентаси
0