Ҳисоракда яна бир кичик ГЭС қурилди
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарига дарё сувидан энергия олиш бўйича келгуси режалар ҳақида ахборот берилди.
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори яқинида барпо этилган Ҳисорак кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция

В Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ҳисорак сув омбори 1987 йилда қурилган бўлиб, 2004 йилда капитал реконструкция қилинган. Ҳудудда 2011 йилда ишга туширилган қуввати 45 МВт бўлган асосий Ҳисорак ГЭС ҳам мавжуд бўлиб, йилига 80 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса ўртача ҳисобда 33 минг хонадоннинг йиллик электр энергияси эҳтиёжини қоплайди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция

В Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан кичик ва микро ГЭСлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Шаҳрисабз туманида энергетик қуввати 3,5 МВтга тенг, йилига ўртача 17,5 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи Ҳисорак кичик ГЭСи шулар жумласидан. Унинг қурилиши тўлиқ маҳаллийлаштириш доирасида амалга оширилди. Лойиҳанинг қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этади. ГЭС фаолияти натижасида йилига ўртача 5 миллион метр куб табиий газ тежалади. Бу ерда ишлаб чиқариладиган электр энергия 7 минг 300 та хонадонга етади.
Давлат раҳбарига дарё сувидан энергия олиш бўйича келгуси режалар ҳақида ахборот берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция

В Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция
© Пресс-служба президента Узбекистана
Таъкидланишича, энг муҳим лойиҳалардан бири — келгуси икки йил ичида умумий қуввати 12 МВт бўлган 416 та кинетик турбинали микро ГЭС қуриш режаси. Бу микро ГЭСлар ариқ ва каналлардаги сув оқимидан самарали энергия ишлаб чиқариш имконини беради.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция

В Гиссараке построена еще одна малая гидроэлектростанция
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ҳозирда вилоятда умумий қуввати 49 МВт бўлган 3 та ГЭС фаолият юритмоқда. Истиқболдаги лойиҳалар туфайли бу кўрсаткич сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Гидроэнергетика орқали вилоятда аҳоли электр энергияси истеъмолининг 15 фоизини қоплаш мақсад қилинган.
Ўзбекистонда сўнгги саккиз йил ичида электр энергияси ишлаб чиқариш 38 фоизга ошиб, 81,5 миллиард кВт/соатга етди. Жорий йилда республика бўйлаб умумий қуввати 24,7 МВт бўлган 5 та янги кичик ГЭС фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.