Петербург халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади

© Sputnik / Кирилл Зыков / Медиабанкка ўтишПМЭФ-2025. Работа форума
ПМЭФ-2025. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Форумнинг бу йилги мавзуси"Умумий қадриятлар - кўп қутбли дунёда ўсиш асоси" деб номланди.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Бугун Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) ўз ишини бошлади, у 21 июнга қадар давом этади.
Форум 1997 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. 2025 йил мавзуси: "Умумий қадриятлар - кўп қутбли дунёда ўсиш асоси".
МДҲ маконидаги энг йирик иқтисодий анжуманга 140 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистон вакиллари, хорижий етакчилар, йирик компаниялар раҳбарлари, экспертлар, ишбилармонлар ташриф буюрди.
Улар рақамли иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, халқаро муносабатлар, экология, технологик инновациялар, сохта ахборотларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилишади, ўзаро алоқа нуқталари ва ҳамкорлик йўналишларини белгилашади.
Тадбирнинг ишбилармонлик дастури бешта трекка бўлинган:
Жаҳон иқтисодиёти: глобал ўсишнинг янги платформаси;
Россия иқтисодиёти: ўсишнинг янги сифати;
Янги дунёда инсон;
Яшаш муҳити;
Технологиялар: етакчиликка интилиш.
Дастурда 150 тадан ортиқ сессиялар бўлиб, уларда мингдан ортиқ спикер ва модераторлар иштирок этади. Петербург халқаро иқтисодий форуми 18-21 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 20 июнь куни бўлиб ўтадиган ПХИФ ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Форум тадбирларида бир қатор минтақавий ташкилотлар - Африка экспорт-импорт банки, Евроосиё тараққиёт банки, КХШТ, МДҲ, ШҲТ, Иттифоқ давлатлар, Янги БРИКС тараққиёт банки раҳбарлари иштирок этади.
Жамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0