Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади

© Sputnik / Зафар ХалиловЖамшид Ходжаев
Жамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда 18-21 июнь кунлари Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Петербург халқаро иқтисодий форумида (ПХИФ) иштирок этади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Санкт-Петербургда 18-21 июнь кунлари Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) бўлиб ўтади.
ПХИФ-2025 нинг асосий мавзуси “Умумий қадриятлар – кўп қутбли дунёда ўсиш асоси” бўлиб, халқаро ҳамкорликдаги ўзгаришлар ва барқарор иқтисодий ривожланишда умуминсоний қадриятларнинг ролини акс эттиради.
“Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади”, — дея маълум қилди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.
ПХИФ доирасида Арманистон, Африка, Баҳрайн, Вьетнам, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Лотин Америкаси, Молдова, Мўғулистон, Таиланд, Ўзбекистон, шунингдек, ЕОИИ-АСЕАН ҳамкорлари билан 15 та икки томонлама бизнес мулоқотлари режалаштирилган. Мазкур бизнес мулоқотлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва глобал муаммоларга бағишланган.
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2025
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Ўзбекистон билан бизнес мулоқот ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0