Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Ўзбекистон билан бизнес мулоқот ўтказилади

© Sputnik / Владимир Астапкович
/ Oбуна бўлиш
ПХИФ доирасида 15 та икки томонлама бизнес мулоқотлар режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) доирасида Ўзбекистон билан бизнес мулоқот ўтказилади. Бу ҳақда "Росконгресс" маълум қилди.
Санкт-Петербургда 18-21 июнь кунлари Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) бўлиб ўтади. Форум доирасида 15 та икки томонлама бизнес мулоқотлар ўтказиш режалаштирилган.
“ПХИФ доирасида Арманистон, Африка, Баҳрайн, Вьетнам, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Лотин Америкаси, Молдова, Мўғулистон, Таиланд, Ўзбекистон, шунингдек, ЕОИИ-АСЕАН ҳамкорлари билан 15 та икки томонлама бизнес мулоқотлари режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур бизнес мулоқотлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва глобал муаммоларга бағишланган.
ПХИФ-2025 нинг асосий мавзуси “Умумий қадриятлар – кўп қутбли дунёда ўсиш асоси” бўлиб, халқаро ҳамкорликдаги ўзгаришлар ва барқарор иқтисодий ривожланишда умуминсоний қадриятларнинг ролини акс эттиради.
Бизнес дастури тўртта тематик йўналишни ўз ичига олади: “Тараққиёт иқтисодиёти: ўсишни таъминлаш”, “Технология ва етакчиликка интилиш”, “Ҳаёт учун муҳит” ва “Янги дунёда инсон”.