Ўзбекистонликларга Исроилни мустақил равишда тарк этиш йўллари айтилди — тафсилотлар

© Depositphotos / BiancoBlueДевушка с чемоданом в зале ожидания аэропорта
Девушка с чемоданом в зале ожидания аэропорта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Элчихона: фуқаролар Миср, Иорданиянинг шимолий ва жанубий чегаралари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари бир қатор назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин, дея хабар берди элчихона матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин.
“Менахем Бегин” / “Таба” — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
“Шайх Ҳусайн” — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
“Ицхак Рабин” / “Вади Арава” — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).
Барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистонликлар "Менахем Бегин"/“Таба” назорат-ўтказиш пунктини кесиб ўтиб, Мисрга визасиз ("Синай кириш муҳри" орқали) кира олишади. "Синай кириш муҳри" - 14 кунгача фақат Синай ярим ороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради (Қоҳира ва бошқа шаҳарларга сафар қилиш мумкин эмас).
Қайд этилишича, 21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт.
"Таба"дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд.
Авиақатновлар (Шарм аш-Шайх аэропортидан):
"UzAirways": ҳафтасига 3 марта (сешанба, чоршанба, шанба, соат 12:35) Тошкентга.
"Turkish Airlines": ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга (Истанбул халқаро аэропортига) (Тошкентга транзит).
"Pegasus Airlines": ҳар куни 1 ёки 2 марта Истанбулга ("Сабиха Гёкчен" аэропортига) (Тошкентга транзит).
“Шайх Ҳусайн” (Байт-Шеан ш.) ёки "Ицхак Рабин"/“Вади Арава” (Эйлат ш.) назорат-ўтказиш пунктлари орқали Иордания пойтаҳтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиш мумкин:
"Ўмон – Истанбул – Тошкент"
"Ўмон – Дубай – Тошкент"
Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиш зарур:
https://www.moi.gov.jo
https://moi.gov.jo/EN/Pages/Visa_E_Applications
https://www.eservices.moi.gov.jo.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
Мисрда (+202 333-617-23; +20 128 666-1441, eg.uzembassy@mfa.uz);
Саудия Арабистонида, ўриндошлик асосида Иорданияда (+966 11 263-5223, +966 56 721-7731, uzbembriyadh@gmail.com);
Исроилда (+972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076, (54) 485-1397, il.uzembassy@mfa.uz).
Хабарда Исроил ҳудудини тарк этаётганда шахсий хавфсизлик эҳтиёт чораларини кўришни ва Фронт орти буйруғи томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишни сўралган.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
ТИВ ўзбекистонликларни Исроил ва Эрон можароларига нисбатан вазмин бўлишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0