Марказий Осиё давлатлари Хитой билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие во втором саммите "Центральная Азия – Китай" в городе Астане.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие во втором саммите Центральная Азия – Китай в городе Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
TOШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Остонада бўлиб ўтган "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида Остона декларацияси ва Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Шунингдек, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Хитой раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.
Қайд этилишича, Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми шу йилнинг ўзида 100 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие во втором саммите "Центральная Азия – Китай" в городе Астане.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие во втором саммите Центральная Азия – Китай в городе Астане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2025
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие во втором саммите "Центральная Азия – Китай" в городе Астане.
“Бизнингча, бир томондан, ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик маконига айланган Марказий Осиёнинг ўзидаги чуқур трансформация жараёнлари, бошқа томондан, Хитой раҳбариятининг қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва “Белбоғ ва йўл” глобал концепциясини илгари суришга қатъий содиқлиги ушбу форматдаги ҳамкорликнинг ривожланишига имкон бермоқда”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, низоли халқаро масалалар ва зиддиятли муаммоларни ҳал қилиш учун куч ишлатиш воситаларидан фойдаланиш ўзини оқламайди. Барча низо ва зиддиятлар суверенитетни ҳурмат қилиш, халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми асосида фақат дипломатик саъй-ҳаракатлар йўли билан – музокаралар столида ҳал этилиши шарт.
Йиғилишда давлат раҳбарлари Остона декларацияси ва Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди. Шунингдек, Шунингдек, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана выступил с инициативами по расширению многостороннего сотрудничества с КНР - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана выступил с инициативами по расширению многостороннего сотрудничества с КНР - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана выступил с инициативами по расширению многостороннего сотрудничества с КНР - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана выступил с инициативами по расширению многостороннего сотрудничества с КНР - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Шартномани ривожлантириш мақсадида Узоқ муддатли шериклик концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Қайд этилишича, янги иқтисодий шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ҳамда Бош вазир ўринбосарлари даражасида Савдо ва инвестициялар бўйича ҳудудлараро кенгашни таъсис этиш бу борадаги амалий қадам бўлади.
Ўзбекистон томони кенгашнинг биринчи йиғилишини шу йил охиригача ўтказишга тайёрлигини билдирилди.
Йиғилишда Ўзбекистон томони қуйидагиларни қайд этди:
"Рақамли макон ва йўл" доирасида "Рақамли Ипак йўли" кўп томонлама савдо платформасини ташкил этиш;
Тошкентда Саноатда стандартлаштириш ва сертификатлаштириш минтақавий марказини ташкил этиш;
Технологиялар трансфери бўйича алоҳида "йўл харитаси"ни қабул қилиш;
"Марказий Осиё - Хитой" саноат ва инфратузилма макони" узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш;
Ўзаро боғланган саноат кластерлари, технопарклар ва логистика хаблари тизимини яратиш.
Айтилишича, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой энергетика тизимларини ўзаро боғлаш, жумладан, юқори кучланишли электр узатиш линиясини барпо этиш мегалойиҳасини амалга ошириш масалалари ҳам диққат билан ўрганилиши лозим.
“Бугунги кунда амалда бўлган халқаро механизмлар, ҳеч шубҳасиз, муҳим роль ўйнамоқда, аммо минтақанинг инвестицияга бўлган талабини тўлиқ қоплай олмаяпти. Экспертларнинг хулосасига кўра, Марказий Осиёни инфратузилмавий ривожлантиришда капитал қўйилмалар тақчиллиги бир неча юз миллиард доллар деб баҳоланмоқда", — деди Ўзбекистон етакчиси.
Шу муносабат билан инфратузилмавий ташаббусларни илгари суриш учун самарали платформа бўла оладиган "Марказий Осиё - Хитой" тараққиёт фондини таъсис этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди.
Қуйидагилар қайд этилди:
"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бошлангани Евроосиё маконидаги янги транспорт ва транзит коммуникациялари тизимининг муҳим элементи;
Трансафғон темир йўл магистрали лойиҳасини амалга ошириш янада кенг имкониятлар эшигини очади.
“Ушбу стратегик соҳа истиқболига оид умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун транспорт идораларимизга дала тадқиқотларини олиб бориш, логистика инфратузилмасини модернизация қилиш имкониятларини ўрганиш, муқобил йўлаклар бўйича юкларни ташиш борасида синов тариқасидаги лойиҳаларини амалга ошириш учун экспертлар гуруҳларини шакллантириш юзасидан топшириқ беришимиз зарур, деб ҳисоблайман”, — деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари 2030 йилгача мўлжалланган "Яшил" ривожланиш дастурини қабул қилишни жадаллаштириш, шунингдек, чўлланишга қарши курашиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш, қурғоқчил ва чўл ҳудудларида биоэкологик барқарорликни ошириш бўйича мулоқот ва шериклик учун Экологик альянсни тузишга чақирди.
Қуйидагилар таклиф этилди:
Иқтисодий ҳамкорликнинг барқарор рақамли инфратузилмасини шакллантириш мақсадида катта маълумотлар базалари ва процессинг марказларининг Ўзаро интеграциялашган банклар тармоғини яратиш;
Асосий энергетика ва транспорт йўналишлари бўйлаб "Марказий Осиё - Хитой" оптик толали алоқа линиясининг рақамли трассасини барпо этиш.
“Халқларимизнинг бир-бирининг маданиятини ўзаро бойитиш ва яқинлашишга бўлган умумий интилиши – бу бизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Бугун қабул қилинаётган Ўзаро ташрифларни енгиллаштириш бўйича ташаббус ва Маданий-гуманитар тадбирлар дастури айнан шу мақсадларга қаратилган, — деди президент.
Бу борада "Ипак йўли маданий мероси" ягона рақамли порталини яратиш таклиф қилинди. У Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитойнинг тарихий-маданий ресурсларини ўзида мужассам этган, тадқиқотчилар, талабалар, сайёҳлар ва креатив индустрия вакилларини қамраб олади.
Президент терроризм, экстремизм, радикализм, наркотрафик, ноқонуний миграция ва кибержиноятчиликка қарши курашишда махсус хизматлар ва хавфсизлик кенгашлари орқали кўп томонлама ахборот алмашиш механизмларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
“Биз учун нафақат қўшни, балки умумий тарихий-маданий ва иқтисодий маконимизнинг ажралмас қисми бўлган Афғонистон муаммоларига халқаро ҳамжамият эътиборининг пасайиши жиддий ташвиш уйғотмоқда”, — деди Ўзбекистон етакчиси.
Ўзбекистон президенти Афғонистоннинг тикланишига кўмаклашиш ва уни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича юқори даражадаги гуруҳни таъсис этишни таклиф қилди. Гуруҳ учрашувини Термиз шаҳрида Афғонистон вакиллари иштирокида ўтказишга тайёрлик билдирилди.
Саммит якунида камбағалликка қарши, чўлланишга қарши курашиш, таълим соҳасидаги ҳамкорлик марказлари ҳамда тўсиқсиз савдо бўйича ҳамкорлик платформасини ишга тушириш маросими бўлди.
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
Матбуот маркази
Анонс: "Марказий Осиё - Хитой" саммити якунлари муҳокама этилади
Янгиликлар лентаси
0