Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: "Марказий Осиё - Хитой" саммити якунлари муҳокама этилади

© Sputnik / Бахром ХатамовПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
Oбуна бўлиш
Жонли эфирда саммит якунлари бўйича имзоланган битимлар минтақа ривожига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида сўз боради.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 17 июнь соат 12:00 да Остонада бўлиб ўтган "Марказий Осиё - Хитой" II саммити якунлари бўйича Остона - Москва - Бишкек - Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Саммит якунида Остона декларацияси ва Абадий дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланиши режалаштирилган.
Қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Мамлакатларнинг ушбу форматдаги ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари қандай?
Имзоланган битимлар минтақа ривожига қандай таъсир кўрсатади?
Саммит минтақа хавфсизлигига қандай таъсир қилади?
Иштирокчилар:
Тошкентдан иштирокчи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Сиёсатшунослик кафедраси доценти Раъно Турсунова.
Остонадан иштирокчилар: "Евроосиё тинчлиги" жамоат фонди раҳбари Эдуард Полетаев, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори Акимжан Арупов.
Москвадан иштирокчи: Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар бўлимининг етакчи илмий ходими ва Россия ва қўшни давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сектори мудири Артём Пилин.
Бишкекдан иштирокчи: халқаро алоқалар бўйича мутахассис Эсен Усубалиев.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Янгиликлар лентаси
0