Тошкентдан Даламанга тўғридан-тўғри рейсларнинг янги мавсуми очилди

© Uzbekistan Airwaysсамолёт Uzbekistan Airways
самолёт Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2025
Oбуна бўлиш
Даламанга рейслар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
TOШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Тошкент – Даламан йўналиши бўйича Туркияга чартер рейсларининг янги мавсуми очилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".

"Бу маршрут ўзбекистонлик сайёҳлар учун йиллик анъанага айланди – Эгей денгизи соҳилидаги энг яхши курортлар: Мармарис, Фетҳие, Олудениз, Гўчекка тўғридан-тўғри йўл", — дейилади хабарда.

Даламанга рейслар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси бортида чартер рейслари ҳар куни Анталияга, ҳафтада бир марта пайшанба куни Аланияга ва чоршанба кунлари Бодрумга амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0