Эроннинг Исроилга жавоб зарбаси: нималар маълум?
© AP Photo / Ariel SchalitМестный житель у разрушенного жилого здания, которое пострадало от ракеты, выпущенной из Ирана, в Рамат-Гане, недалеко от Тель-Авива, Израиль

© AP Photo / Ariel Schalit
Oбуна бўлиш
Эрон Исроилга зарба беришда ўрта масофали Emad, Ghadr, Kheibar Shekan баллистик ракеталаридан фойдаланган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Исроил "Исёнкор шер” операцияси доирасида Эрондаги объектларга зарба берди. Бунга жавобан Эрон юзлаб баллистик ракеталар учирди. Теҳронда бу операция "Ҳақиқий ваъда – 3" деб аталди.
Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бир неча кун эмас, балки бир неча ҳафта давом этиши мумкин, АҚШ бундай давом этишга эътироз билдирмади. Бу ҳақда РИА Новости CNN телеканалига таяниб хабар бермоқда.
Эрон ва Исроил ўртасидаги сўнги хабарлар:
Эроннинг янги ҳужуми ҳақидаги биринчи хабарлар шанба куни кечқурун пайдо бўлди, Хайфа ва Қуйи Галилеяда ракеталар қулагани ҳақида хабар берилди - Эрон давлат телевидениеси шу билан бирга Хайфада нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилгани ҳақида хабар берди.
Эрон Хайфага зарба бериш учун гипертовушли ракетадан фойдаланган. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) шанба куни Исроилга зарбалар беришни бошлаганини тасдиқлади, бу Исроилнинг "такрорий ҳужуми"га жавобдир.
Эрон Исроилга зарба беришда ўрта масофали Emad, Ghadr, Kheibar Shekan баллистик ракеталаридан фойдаланган.
Исроил армияси, ўз навбатида, Теҳрондаги ҳарбий нишонларга зарба берганини маълум қилди. Shana агентлиги Теҳрон шимолидаги нефть омбори ва Эрон пойтахти жанубидаги ёқилғи омборига зарба берилгани ҳақида ёзган эди.
Tasnim Теҳрондаги Эрон мудофаа вазирлиги штаби зарбага учрагани, маъмурий бинолардан бирига зарар етгани ҳақида хабар берган эди.
Исроил армияси Эрондаги бир нечта нишонларга, жумладан, Эрон Мудофаа вазирлиги, Эрон Мудофаа инновациялари ва тадқиқотлари ташкилоти штаб-квартирасига бир қатор зарбалар берганини маълум қилди.
Эрон ҳаво мудофааси Исроилнинг учта қанотли ракетаси, ўнта учувчисиз учиш аппарати ва "ўнлаб" дронларини тутиб олди, дея таъкидлади ИИҚК.
Эрон мамлакат ҳаво ҳудудини ёпишни узайтирди, Сурия ва Иордания яна ўз ҳаво ҳудудини ёпди.
Tasnim нашрининг ёзишича, Исроил Теҳрон шимоли-шарқидаги турар-жойлардан бирига зарба берган.
ИИҚК Исроилга ҳужумларнинг янги тўлқини давомида "Ҳаж Қасем" тактик ва бошқариладиган қаттиқ ёнилғили баллистик ракеталаридан фойдаланган, дея таъкидлайди Fars агентлиги.
Эрон ҳужумларидан бирида Исроилдаги турар жой биноси шикастланган. Исроил ОАВ маълумотларига кўра, Исроилнинг Бат-Ям (Тел-Авив яқинида) ва Реҳовот шаҳарларида тунги ҳужум оқибатида жабрланганлар сони 130 дан ошган, Бат-Ямда уч киши ҳалок бўлган, уй қулаб тушиш хавфи бор.
NYP маълумотларига кўра, Реховотдаги Исроилнинг Вейцман илмий-тадқиқот институти ҳам шикастланган.
Дональд Трампнинг айтишича, Исроилнинг Эронга берган зарбаларига АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ҳусийлар сўнгги суткада Эрон билан келишилган ҳолда Тел-Авив ҳудудидаги нишонларга "Фаластин-2" гипертовушли ракеталари билан бир неча бор ҳужум уюштирганини маълум қилди.
© AP Photo / Ohad ZwigenbergИзраильские силы безопасности осматривают разрушенные дома, пострадавшие от ракеты, выпущенной из Ирана, в Ришон-ле-Ционе, Израиль

Израильские силы безопасности осматривают разрушенные дома, пострадавшие от ракеты, выпущенной из Ирана, в Ришон-ле-Ционе, Израиль
© AP Photo / Ohad Zwigenberg
Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор Эрон билан эҳтимолий уруш АҚШни Учинчи жаҳон урушига жалб қилиши мумкинлигидан хавотир билдирди. "Эрон билан уруш АҚШни тўғридан-тўғри Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин. Келинг, бундан қочайлик!", — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.