Туризмга ихтисослашган таълим муассасалари битирувчилари Хитойда ишлаши мумкин бўлади

© Sputnik / Анна Раткогло / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Пекине
Повседневная жизнь в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2025
Oбуна бўлиш
"Hainan Reaching Culture Education" компанияси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
TOШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги туризм соҳасига ихтисослашган таълим муассасалари битирувчилари Хитойда амалиёт ўтиши ва ишлаши мумкин. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Бош консулхона кўмагида "Hainan Reaching Culture Education" компанияси ва Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Бундан мақсад – Хитой билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
Музокараларда Ўзбекистоннинг туризм соҳасига ихтисослашган таълим муассасалари битирувчилари учун Хитойнинг туризм марказларидан бири – Хайнань провинциясидаги меҳмонхоналарда амалиёт ўтиш ва ишга жойлашиш дастурини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хитой томони дастурнинг барча жиҳатларини, жумладан, уни амалга ошириш механизмларини пухта ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга малака сертификатлари берилиши, унинг асосида маҳаллий меҳмондўстлик саноати корхоналарида ишлаш учун танлов ўтказилиши кўзда тутилган.
Учрашув сўнггида томонлар музокараларни давом эттириш ва яқин келажакда ҳамкорлик битимини имзолашга келишиб олдилар.
Узбекистан и Китай хотят развивать межрегиональное сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади
Янгиликлар лентаси
0