Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

© Sputnik / Бахром ХатамовУзбекистан и Китай хотят развивать межрегиональное сотрудничество
Узбекистан и Китай хотят развивать межрегиональное сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2025
Oбуна бўлиш
Хитой компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистон бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг "JC Finance Interconnect Holdings" компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашишди.
Учрашув якунида "JC Finance Interconnect Holdings" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди. Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Советник министра иностранных дел Мунира Аминова приняла посла Китая в Узбекистане Юй Сзюна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2025
Ўзбекистон Хитой Аёллар федерацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради
Янгиликлар лентаси
0