Ўзбекистон БМТнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясини қўллаб-қувватлади

© Правительство республики УзбекистанГенеральный секретарь ООН прибыл в Узбекистан
Генеральный секретарь ООН прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2025
Oбуна бўлиш
Тарафдорлар ичида Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия ҳам бор.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. БМТ Бош ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан, ўт очишни сўзсиз ва доимий равишда тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.
Резолюция 149 та давлат томонидан қабул қилинган, 12 таси қарши чиққан ва 19 таси бетараф қолган. Тарафдорлар ичида Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Туркия ҳам бор.
Резолюцияга АҚШдан ташқари, Венгрия, Фижи ва Аргентина ҳам қарши овоз берди. Ҳужжат "барча томонлар риоя қилиши керак бўлган зудлик билан, сўзсиз ва доимий равишда ўт очишни тўхтатишни талаб қилади."
Резолюция, шунингдек, Исроилни "қамални зудлик билан тўхтатишга, барча чегара ўтиш жойларини очишга ва ёрдам бутун Ғазо сектори бўйлаб Фаластин тинч аҳолисига зудлик билан ва зарур ҳажмда етиб боришини таъминлашга" чақиради.
Ассамблея резолюциялари юридик кучга эга бўлмаса-да, улар сиёсий ва ахлоқий аҳамиятга эга.
Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя аввалроқ АҚШ вето қўйган БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввалги резолюциясидан ҳафсаласи пир бўлганини айтганди. Кенгаш резолюцияси Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва ёрдамни тўсиқсиз етказиб беришга чақиради.
Флаг Государства Палестины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Мирзиёев Ғазо секторидаги муаммонинг ягона ечимини айтди
Янгиликлар лентаси
0