https://sputniknews.uz/20250612/hindiston-samolyot-halokat-mirziyoev-putin-hamdardlik-49879367.html
Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати: Мирзиёев ва Путин ҳамдардлик билдирди
Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати: Мирзиёев ва Путин ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Драупади Мурму ва Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. 12.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-12T16:53+0500
2025-06-12T16:53+0500
2025-06-12T16:55+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
россия
шавкат мирзиёев
владимир путин
ҳамдардлик
самолёт ҳалокати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0c/49877796_0:0:2730:1537_1920x0_80_0_0_78ed6af3285fe855976aa1c8aaaebba3.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган авиаҳалокат муносабати билан мамлакат президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилишича, мазкур рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.Шунингдек, Россия етакчиси Владимир Путин Ҳиндистон ҳукуматига ҳалокатга учраган самолёт фожиаси муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.
https://sputniknews.uz/20250612/hindiston-samolyoti-halokat-49876525.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/0c/49877796_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_e6b69f3187bfba2a6c296687acd8ba88.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, россия, шавкат мирзиёев, владимир путин, ҳамдардлик, самолёт ҳалокати
жамият, ўзбекистон, ҳиндистон, россия, шавкат мирзиёев, владимир путин, ҳамдардлик, самолёт ҳалокати
Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати: Мирзиёев ва Путин ҳамдардлик билдирди
16:53 12.06.2025 (янгиланди: 16:55 12.06.2025) Шавкат Мирзиёев Драупади Мурму ва Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган авиаҳалокат муносабати билан мамлакат президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади”, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилишича, мазкур рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.
"Ҳиндистон ҳудудида юз берган самолёт ҳалокати ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оилаларига чуқур ҳамдардлигимизни изҳор этамиз. Олинган дастлабки маълумотларга кўра, мазкур рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган", — деб ёзади у ўзининг
Telegram-каналида.Шунингдек, Россия етакчиси Владимир Путин Ҳиндистон ҳукуматига ҳалокатга учраган самолёт фожиаси муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар берди Кремль
матбуот хизмати.“Муҳтарам президент, ҳурматли бош вазир жаноблари, Аҳмадобод аэропортида авиалайнер фалокатининг фожиали оқибатлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этаман. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини, шунингдек, ушбу ҳалокатдан жабр кўрганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан”, — дея қайд этган Владимир Путин.