Ҳиндистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради — тафсилотлар

© Air India/Gail HanusaAir-India-B777-300ER
Air-India-B777-300ER - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Oбуна бўлиш
Boeing 787 Dreamliner баландликка кўтарила олмади ва парвоздан бир неча сония ўтгач қулаб тушди.
TOШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ҳиндистоннинг Гужарат штатида йўловчи самолёти ҳалокатга учради, унинг бортида 242 киши - 230 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳалокат пайтида ҳеч ким омон қолмади, деди Аҳмадобод полицияси комиссари Гянендра Сингх Малик.
Aҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида Air India’нинг Лондонга учаётган Boeing 787 Dreamliner самолёти ҳалокатга учради. Хориж ОАВларига кўра, самолёт Аҳмадободдан Лондонга AI171 рейсини амалга оширган. У баландликка кўтарила олмади ва парвоздан бир неча сония ўтгач қулаб тушди.
© AP Photo / Ajit SolankiКрушение самолета в Индии
Крушение самолета в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2025
Крушение самолета в Индии
Қуйидагилар маълум қилинди:
Boeing Мегани Нагар туманида Сардар Валлабхай Пател номидаги аэропорт яқинида қулаб тушди, вайроналар турар-жой биноларига тегди;
Самолётда 169 нафар Ҳиндистон, 53 нафар Буюк Британия, 1 нафар Канада ва 7 нафар Португалия фуқаролари бўлган;
Самолётнинг максимал баландлиги 190 метрга етди, кейин у вертикал тезлик билан пасайишни бошлади - дақиқасига 144 метр;
Air India тафсилотларни аниқлаштирмоқда ва тез орада янги маълумотларни эълон қилади;
20 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси ҳалокат жойига етиб борган;
Ҳокимият фавқулодда вазият содир бўлган жой атрофидаги йўлларни тўсиб қўйди, қутқарув ишлари бошланди;
Аҳмадобод аэропорти парвозларни вақтинча тўхтатди.
Янгиликлар лентаси
0