Фарғона вилояти россиялик инвесторлар учун очиқ — Нуриддин Мамажонов

© Хокимият Ферганской областиЗаместитель хокима Ферганской области Нуриддин Мамажонов
Заместитель хокима Ферганской области Нуриддин Мамажонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари: ҳозирда Фарғона вилоятида Россиянинг 170 га яқин компанияси фаолият юритмоқда.
TOШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти россиялик инвесторлар билан ҳамкорлик учун очиқ бўлиб, хорижий ҳамкорлар, жумладан, россиялик ҳамкорларнинг манфаатлари республика қонунчилиги билан ҳимояланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов РИА Новостига маълум қилди.
"Ўзбекистон юқори суръатларда ривожланаётган ва замонавий ислоҳотларни амалга ошираётган мамлакат сифатида хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун бозоримиз, иқтисодиётимизнинг хорижий ҳамкорлар учун очиқлиги сиёсатини жуда фаол олиб бормоқда”, — деди Мамажонов Тошкент инвестиция форуми доирасида агентлик билан суҳбатда.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Фарғона вилоятида Россиянинг 170 тага яқин компанияси фаолият юритмоқда.

"Умуман олганда, барча мамлакатлар, барча тадбиркорлар, бутун дунёдаги барча бизнеслар учун бизда шароитлар бир хил. Хорижий инвесторлар учун асосий шарт-шароитлар қонунчилик йўли билан, яъни республика даражасида таъминланади. Бизда инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилинган", — деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, минтақада хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун шароитлар тенг. Вилоятдаги иқтисодиёт бошқа ҳудудларга нисбатан анча тез ўсмоқда, дея қўшимча қилди Мамажонов.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти - Ўзбекистон Республикасининг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидан бири. Ҳозирги кунда вилоятда 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Аҳолининг асосий қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади - бу тахминан 55 фоиз.
Колледж цифровых профессий Синергия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Фарғонада Россиянинг “Синергия” рақамли касблар техникуми ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0