https://sputniknews.uz/20250528/fargona-rossiya-sinergiya-raqamli-kasblar-texnikum-49564011.html
Фарғонада Россиянинг “Синергия” рақамли касблар техникуми ташкил этилади
Фарғонада Россиянинг “Синергия” рақамли касблар техникуми ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
“Синергия” рақамли касб-ҳунар техникуми ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини йўлга қўйиш режалаштирилган. 28.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-28T09:00+0500
2025-05-28T09:00+0500
2025-05-28T09:43+0500
жамият
ўзбекистон
россия
фарғона вилояти
техникум
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1c/49568475_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_a1e6205fc3bdb60246bf005ed0211d41.jpg
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Фарғона шаҳрида Россиянинг “Синергия” рақамли касблар техникуми ташкил этилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Наманган вилоятида Россиянинг "Синeргия" рақамли касблар тeхникуми очиладиВилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Россиянинг “Синергия” корпорацияси вице-президенти Михаил Ерофеев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ёш авлодни рақамли соҳаларга йўналтириш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ замонавий касбларга ўқитиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Фарғона шаҳрида “Синергия” рақамли касблар техникумини ташкил этиш ҳамда ушбу техникум билан Россиядаги “Синергия” рақамли касб-ҳунар техникуми ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини йўлга қўйиш режалаштирилган. Учрашувда “Синергия” корпорацияси фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Ушбу кластер 50 тадан ортиқ турли йўналишдаги ташкилотларни ўз ичига олган бўлиб, таълим, технологик ресурслар, маркетинг, сотув ва ўқув жараёнларини бошқариш соҳаларида катта тажрибага эга экани таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20250513/mifi-toshkent-filial-muhandislik-maktab-49339330.html
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1c/49568475_142:0:2418:1707_1920x0_80_0_0_e3c0c8c7ac6d51b066588f20a2c05502.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, фарғона вилояти, техникум, ахборот технологиялари (it)
жамият, ўзбекистон, россия, фарғона вилояти, техникум, ахборот технологиялари (it)
Фарғонада Россиянинг “Синергия” рақамли касблар техникуми ташкил этилади
09:00 28.05.2025 (янгиланди: 09:43 28.05.2025) “Синергия” рақамли касб-ҳунар техникуми ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини йўлга қўйиш режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Фарғона шаҳрида Россиянинг “Синергия” рақамли касблар техникуми ташкил этилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Россиянинг “Синергия” корпорацияси вице-президенти Михаил Ерофеев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда ёш авлодни рақамли соҳаларга йўналтириш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ замонавий касбларга ўқитиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Фарғона шаҳрида “Синергия” рақамли касблар техникумини ташкил этиш ҳамда ушбу техникум билан Россиядаги “Синергия” рақамли касб-ҳунар техникуми ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини йўлга қўйиш режалаштирилган.
“Мулоқотда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирларини белгилаб олиш бўйича келишиб олинди”, — дейилади хабрада.
Учрашувда “Синергия” корпорацияси фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Ушбу кластер 50 тадан ортиқ турли йўналишдаги ташкилотларни ўз ичига олган бўлиб, таълим, технологик ресурслар, маркетинг, сотув ва ўқув жараёнларини бошқариш соҳаларида катта тажрибага эга экани таъкидланди.