https://sputniknews.uz/20240728/namangan-russia-sinergiya-kasb-texnikum-44965550.html
Наманган вилоятида Россиянинг "Синeргия" рақамли касблар тeхникуми очилади
Наманган вилоятида Россиянинг "Синeргия" рақамли касблар тeхникуми очилади
Sputnik Ўзбекистон
Октябрь-ноябрь ойларида Тўрақўрғон агросаноат коллежи ва Россиянинг "Синергия" рақамли касб-ҳунар техникуми негизида рақамли касблар техникуми ташкил этилади. 28.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-28T12:30+0500
2024-07-28T12:30+0500
2024-07-28T12:30+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
россия
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Наманганда "Синeргия" рақамли касблар тeхникуми очилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Вилоятда "Синергия" университети делегацияси билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.Шартномага асосан, шу йил октябрь-ноябрь ойларида Тўрақўрғон агросаноат коллежи ва Россиянинг "Синергия" рақамли касб-ҳунар техникуми негизида рақамли касблар техникуми ташкил этилади.Шунингдек, "Синергия" университети томонидан Наманган шаҳридаги IT-School негизида болалар учун қўшимча “Synergy Hub Junior” таълим марказини ҳам ташкил этилади. Унда болаларга ишбилармонлик ўйинлари ва маҳорат дарслари (мастер-класс) орқали рақамли касблар билан танишиш имконияти яратилади. Марказ томонидан биринчи ўқув йилида дастурлаш, робототехника, веб-дизайн ва бошқа IT-йўналишларида таълим дастурларини ишга туширилади.Техникум ва болалар ўқув марказида машғулотларни наманганлик IT-соҳаси амалиётчилари ва россиялик мутахассислар олиб боришади.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, наманган вилояти, россия, таълим
жамият, ўзбекистон, наманган вилояти, россия, таълим
Наманган вилоятида Россиянинг "Синeргия" рақамли касблар тeхникуми очилади
Октябрь-ноябрь ойларида Тўрақўрғон агросаноат коллежи ва Россиянинг "Синергия" рақамли касб-ҳунар техникуми негизида рақамли касблар техникуми ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Наманганда "Синeргия" рақамли касблар тeхникуми очилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Вилоятда "Синергия" университети делегацияси билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
“Учрашувда Тўрақўрғон агросаноат техникуми ва "Синергия" университетининг "Минтақавий техникумлар" лойиҳасини ривожлантириш ташкилоти ўртасида қўшма таълим дастурини амалга ошириш доирасида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.
Шартномага асосан, шу йил октябрь-ноябрь ойларида Тўрақўрғон агросаноат коллежи ва Россиянинг "Синергия" рақамли касб-ҳунар техникуми негизида рақамли касблар техникуми ташкил этилади.
Шунингдек, "Синергия" университети томонидан Наманган шаҳридаги IT-School негизида болалар учун қўшимча “Synergy Hub Junior” таълим марказини ҳам ташкил этилади. Унда болаларга ишбилармонлик ўйинлари ва маҳорат дарслари (мастер-класс) орқали рақамли касблар билан танишиш имконияти яратилади. Марказ томонидан биринчи ўқув йилида дастурлаш, робототехника, веб-дизайн ва бошқа IT-йўналишларида таълим дастурларини ишга туширилади.
Техникум ва болалар ўқув марказида машғулотларни наманганлик IT-соҳаси амалиётчилари ва россиялик мутахассислар олиб боришади.