Академик лицейларга қабул: сана ва ҳужжатлар тўплами

© Depositphotos / RawpixelПрограммист в процессе работы
Программист в процессе работы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2025
Oбуна бўлиш
Қабул жараёнлари 10 июлга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
“10 июндан 2025/2026 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланади”, — дейилади хабарда.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга бир қатор ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим.
Ҳужжатлар:
3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).
Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши керак. Шунингдек, қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни қуйидагилар орқали олиш мумкин:
академик лицейларда ташкил этилган “Маслаҳат марказлари”
@eduuzuniversalbot
Қабул квотаси
Фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари
Инновационное обучение в вузе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Энди Ўзбекистон истиқболли кадрларни янгича тизим асосида тайёрлайди
Янгиликлар лентаси
0