Энди Ўзбекистон истиқболли кадрларни янгича тизим асосида тайёрлайди

© Getty Images / andresrИнновационное обучение в вузе
Инновационное обучение в вузе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Oбуна бўлиш
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қайта ташкил этилди.
TOШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев истиқболли кадрларни тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифларни маъқуллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Айтилишича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб, Давлат бошқаруви академияси президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилди.
Улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан бирга кадрлар тайёрлаш кластерига айлантирилади.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по целевой подготовке перспективных кадров и поддержке обучения специалистов за рубежом. - Sputnik Ўзбекистон
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по целевой подготовке перспективных кадров и поддержке обучения специалистов за рубежом. - Sputnik Ўзбекистон
2/2
1/2
2/2
Президент фармони билан жамғарманинг ижрочи директори лавозимига Гулноза Исмаилова, академия ректори лавозимига эса Жасур Салихов тайинланди.
“Истиқболли мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича бакалавриат, магистратура ва докторантура билан бир қаторда давлат хизматчилари олти ойгача мақсадли стажировкага юборилади. Бунда энергетика, урбанизация, транспорт, архитектура, геодезия, ер муносабатлари, техника, муҳандислик каби иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига, давлат бошқаруви ва долзарб ижтимоий йўналишларга устуворлик берилади”, — дейилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по целевой подготовке перспективных кадров и поддержке обучения специалистов за рубежом.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по целевой подготовке перспективных кадров и поддержке обучения специалистов за рубежом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2025
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по целевой подготовке перспективных кадров и поддержке обучения специалистов за рубежом.
Қуйидагилар амалга оширилади:
халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади;
“Топ-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади;
“Топ-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади;
хорижда ўқиётганлар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда таълим-тарбия жараёнларида ёрдамлашиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатларининг ота-оналари кенгаши тузилади;
элчихона ва консулликларга талабаларга ҳуқуқий ва ташкилий кўмак кўрсатиш вазифалари юклатилади.
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Ҳокимлар мактаби”, “Раҳбар аёллар мактаби”, “Келажак лидерлари” каби курсларда илғор таълим дастурлари йўлга қўйилган. Янги тизимга асосан, давлат хизматчилари учун 3 та дастур – малака ошириш, қайта тайёрлаш ва магистратура йўлга қўйилади.
Шунингдек:
магистратурада “Давлат бошқаруви”, “Давлат сиёсати”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Инсон ресурсларини ривожлантириш” ва “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида 18 ойгача муддатда чуқурлаштирилган билимлар берилади;
давлат буюртмасидан ташқари тўлов-контракт шаклида ҳам талабгорлар қабул қилинади;
академияда таълим дастурлари ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича тавсиялар бериш, нуфузли хорижий илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Халқаро академик маслаҳат кенгаши тузилади.
Қолаверса, академия ҳузурида 4 та янги марказ ташкил этилмоқда.
Студенты в учебной аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
Янгиликлар лентаси
0