Телефон мулоқоти: Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан нималар ҳақида гаплашди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2025
Oбуна бўлиш
Телефон мулоқоти: икки давлат ўртасида турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда томонлар Қурбон ҳайити - Ийд ал-Адҳо муносабати билан бир-бирини самимий табриклашди. Шунингдек, стратегик шериклик мустаҳкамланиб бораётгани, турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди.
Мулоқотда қуйидагилар қайд этилди:
Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми сезиларли ортмоқда, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда;
Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, логистика ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда;
Лаҳор ва Карачида савдо уйлари ташкил этилган;
Жорий йилга режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳим.
Қолаверса, Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф иштирокида тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказилган эди. Унда томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олишган.
Подписан солидный пакет двусторонних соглашений между Узбекистаном и Пакистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2025
Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни кенгайтирувчи йўналишларни белгилаб олди
Янгиликлар лентаси
0