Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни кенгайтирувчи йўналишларни белгилаб олди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПодписан солидный пакет двусторонних соглашений между Узбекистаном и Пакистаном
Подписан солидный пакет двусторонних соглашений между Узбекистаном и Пакистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Покистон қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЛидеры Узбекистана и Пакистана определили приоритетные направления расширения стратегического партнерства
Лидеры Узбекистана и Пакистана определили приоритетные направления расширения стратегического партнерства
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2025
Лидеры Узбекистана и Пакистана определили приоритетные направления расширения стратегического партнерства
“Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида қуйидагилар устувор вазифалар сифатида белгиланди:
товарлар рўйхатини кенгайтириш;
фитосанитария ва карантин талабларини, божхона тартиб-таомилларини ўзаро соддалаштириш;
стандартларни яқинлаштириш;
электрон савдо платформаларини интеграция қилиш;
харидларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш;
банклараро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бошқалар.
Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форумини ўтказишни таклиф этди.
“Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мультимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини шу йил июль ойида Лаҳорда ўтказишга келишиб олинди.
Томонлар ўзаро Маданият ҳафталиклари ва туризм дастурлари тақдимотларини ўтказишга келишиб олинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири терроризм, радикализм, исломофобия ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлашди.
Кенг кўламли ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда ўтказишга келишиб олинди.
Олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённома имзоланди.
Ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:
Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;
Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.
Маълумот учун, 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.
Состоялась торжественная церемония встречи Премьер-министра Пакистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2025
Тошкентда Покистон бош вазири кутиб олинди — фото
Янгиликлар лентаси
0