Қурбон ҳайити: Мирзиёевга кимлар табрик мактублари юборди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев провели неформальную встречу в городе Алматы
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев провели неформальную встречу в городе Алматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2025
Oбуна бўлиш
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат билдирмоқда.
TOШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат билдириб, юртга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга қатъий интилишларини таъкидламоқда.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров;
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён;
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
Кувайт амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
Қатар амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад бин Ҳалиф Ол Соний;
Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ;
Иордания подшоҳи Абдулла II;
Жазоир президенти Абдулмажид Теббун;
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон;
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2025
Шавкат Мирзиёев ва Масъуд Пезешкиён Қурбон ҳайити билан бир-бирларини табриклашди
Янгиликлар лентаси
0