Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

© Хокимият Шафирканского районаСкончался герой Узбекистана Азим Латипов
Скончался герой Узбекистана Азим Латипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2025
Oбуна бўлиш
Азим Латипов “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
TOШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов кеча, 6 июнь куни вафот этди. Бу ҳақда Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Азим Латиповнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
“Азим Латипов узоқ йиллар давомида халқ манфаатлари йўлида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб, халқ орасида ҳурмат ва эътибор қозонган. Ўз ҳаёти ва фаолияти билан ёшларга ибрат бўлган инсон эди”, - дейилади Сенат хабарида.
“Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари Азим Латипов мамлакатда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда фаоллигини намоён этган.
2005–2019 йилларда Бухоро вилоятидан сайланган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида фаолият олиб бориб, ҳудудлар манфаатларини қабул қилинган қонун ва қарорларда ифодалаш ҳамда маҳаллий муаммоларни ҳал қилиш ишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Азим Латипов “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Участница юбилейного сезона шоу Ты Супер! Ширин Абдуллаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2025
Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафот этди
Янгиликлар лентаси
0