Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафот этди
09:45 16.02.2025 (янгиланди: 09:50 16.02.2025)
© Sputnik / Рамиз БахтияровУчастница юбилейного сезона шоу "Ты Супер!" Ширин Абдуллаева

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Сенат раиси Танзила Нарбаева Ширин Абдуллаева вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафот этди, дея хабар берди Ўзбекконцерт матбуот хизмати.
"Ўзбекконцерт давлат муассасаси жамоаси эстрада хонандаси, "Зулфия" мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", — дейилади хабарда.
Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрь санасида Наманган шаҳрида туғилган. У Пекиндаги Синхуа университети талабаси бўлган. 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Ширин Абдуллаева 2021 йилда у "Ты – супер!" Россия телекўрсатувида иштирок этиб, ярим финалга чиқди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Ширин Абдуллаева вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
"Интилувчан, ёш бўлишига қарамай ҳаётда ўз ўрнини топган қизимиз Ширин Абдуллаеванинг вафоти барчамизни чуқур қайғуга солди. Эндигина 19 ёшга кирган қизимиз ўз иқтидори, меҳнати билан илмда, санъатда ўзини намоён эта олган умидли ёшларимиздан бири эди. Хитойда таҳсил олаётган қизимизнинг келажакда Ўзбекистонимиз ривожига ҳисса қўшиш, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш каби юксак орзулари бор эди. Аммо, бешафқат ўлим уни орамиздан олиб кетди. Шириннинг ота-онаси, яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз", деб ёзади Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ўзининг Telegram-каналида.