https://sputniknews.uz/20250606/evroosiyo-yuragiga-sayohat-putin-49753315.html
“Евроосиё юрагига саёҳат” халқ дипломатияси намунаси — Путин
“Евроосиё юрагига саёҳат” халқ дипломатияси намунаси — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Бешта дўст давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этадиган “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси халқ дипломатиясининг ажойиб намунасидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин экспедиция иштирокчиларига йўллаган табригида айтиб ўтди.Путиннинг мурожаатини “Евроосиё юрагига саёҳат”нинг очилиш маросимида Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник ўқиб эшиттирди.
2025-06-06T17:06+0500
2025-06-06T17:06+0500
2025-06-06T17:06+0500
россия
қозоғистон
қирғизистон
тожикистон
ўзбекистон
владимир путин
туризм
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/06/49752239_12:0:837:464_1920x0_80_0_0_c18e713c7ae9412ac610f0a56f54753c.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бешта дўст давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этадиган “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси халқ дипломатиясининг ажойиб намунасидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин экспедиция иштирокчиларига йўллаган табригида айтиб ўтди.Путиннинг мурожаатини “Евроосиё юрагига саёҳат”нинг очилиш маросимида Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник ўқиб эшиттирди.Путинга кўра, “Евроосиё юрагига саёҳат” халқ дипломатиясининг ажойиб намунасидир. Экспедиция халқларнинг умумий тарихидаги энг муҳим воқеа – Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланадиган йилда ўтказилаётгани рамзий маънога эга.Саёҳатнинг барча босқичларида илмий семинарлар, тақдимотлар, бизнес-форумлар, оммавий учрашувлар ўтказилади. Йўналишнинг якуний манзили – Душанбега етиб боргач, экспедиция аъзолари биринчи Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумида иштирок этадилар.Сўз якунида Путин экспедицияни тайёрлашга ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдириб, унинг иштирокчиларига хавфсиз саёҳат ва ёрқин, унутилмас таассуротлар тилади.“Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро ташаббуси Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамфикрлигида пайдо бўлган. Унинг иштирокчилари 50 кун ичида 5 та давлат ва 30 дан ортиқ шаҳарларга ташриф буюриб, уларда бизнес-форумлар, илмий сессиялар, маданий ва медиа тадбирлар ўтказишади. Мақсад - янги горизонталь алоқаларни шакллантириш, умумий тарихий-маданий маконни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда барқарор ҳамкорлик платформасини яратишдир.
https://sputniknews.uz/20250429/ozbekiston-evrosiyo-sayohat-49092307.html
қозоғистон
қирғизистон
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/06/49752239_115:0:734:464_1920x0_80_0_0_1c0b638ba64f2ee6e7f8b97f43b2234e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“евроосиё юрагига саёҳат” путин
“евроосиё юрагига саёҳат” путин
“Евроосиё юрагига саёҳат” халқ дипломатияси намунаси — Путин
Халқаро экспедиция иштирокчилари 8000 кмдан ортиқ масофани босиб ўтади ва беш мамлакатнинг 30 дан ортиқ шаҳарларига ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Бешта дўст давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этадиган “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси халқ дипломатиясининг ажойиб намунасидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин экспедиция иштирокчиларига йўллаган табригида
айтиб ўтди. Путиннинг мурожаатини “Евроосиё юрагига саёҳат”нинг очилиш маросимида Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник ўқиб эшиттирди.
“Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси йўлга чиқмоқда. Ушбу кенг кўламли лойиҳани амалга оширишда беш дўст давлатдан: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан олимлар, маданият арбоблари, ишбилармонлик ва ёшлар ҳаракати вакиллари иштирок этмоқда”, - дейилади Россия президенти табрикномасида.
Путинга кўра, “Евроосиё юрагига саёҳат” халқ дипломатиясининг ажойиб намунасидир. Экспедиция халқларнинг умумий тарихидаги энг муҳим воқеа – Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланадиган йилда ўтказилаётгани рамзий маънога эга.
Саёҳатнинг барча босқичларида илмий семинарлар, тақдимотлар, бизнес-форумлар, оммавий учрашувлар ўтказилади. Йўналишнинг якуний манзили – Душанбега етиб боргач, экспедиция аъзолари биринчи Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумида иштирок этадилар.
“Ишончим комилки, бундай қўшма ташаббус ота-боболаримизга дунёни фашистлар қуллигидан қутқаришда ёрдам берган дўстлик ва ўзаро ёрдамнинг эзгу анъаналарини сақлаш ва мустаҳкамлашга ва, албатта, иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, — деди Путин.
Сўз якунида Путин экспедицияни тайёрлашга ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдириб, унинг иштирокчиларига хавфсиз саёҳат ва ёрқин, унутилмас таассуротлар тилади.
“Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро ташаббуси Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамфикрлигида пайдо бўлган. Унинг иштирокчилари 50 кун ичида 5 та давлат ва 30 дан ортиқ шаҳарларга ташриф буюриб, уларда бизнес-форумлар, илмий сессиялар, маданий ва медиа тадбирлар ўтказишади. Мақсад - янги горизонталь алоқаларни шакллантириш, умумий тарихий-маданий маконни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда барқарор ҳамкорлик платформасини яратишдир.