https://sputniknews.uz/20250429/ozbekiston-evrosiyo-sayohat-49092307.html
Ўзбекистон “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедициясида иштирок этади
Ўзбекистон “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедициясида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Экспедициясияда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 100 дан ортиқ киши қатнашади. 29.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-29T17:08+0500
2025-04-29T17:08+0500
2025-04-29T17:08+0500
иннопром — 2025
туризм
ўзбекистон
марказий осиё
россия
тошкент
бухоро вилояти
самарқанд
бизнес
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48881476_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_8eb3a8d6362272d69a0b7d39c4f0c846.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси 6 июнь куни бошланади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Россия-Тожикистон ишбилармонлар кенгаши раиси Ислом Назаралиев Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон қўшма ишбилармонлар кенгаши йиғилишида маълум қилишича, катта ҳажмдаги лойиҳа Россия ва Марказий Осиё давлатларини бирлаштиради.Унда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 100 нафардан ортиқ киши қатнашади. Иштирокчилар 50 кун давомида 30 тадан ортиқ шаҳарга ташриф буюриб, уларда илмий сессиялар, бизнес-форумлар, маданий тадбирлар ва маърифий учрашувлар ўтказади.Экспедициянинг тантанали қисми Москвада бошланади.Экспедиция икки босқичда ўтказилади:Экспедиция 26 июль куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумида якунланади.Экспедиция 30 та машинали кортеждан иборат бўлади. Иштирокчилар орасида блогерлар, бизнес, илмий ва таълим ҳамжамиятлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлади.Ўзбекистондаги бизнес дастурига қуйидаги йўналишлар бўйича форсайт-сессиялар киритилади: давлат тизимларини рақамлаштириш, сунъий интелект, маълумотларни қайта ишлаш маркази, тадбиркорлар учун семинарлар, шунингдек, Самарқандда қуёш электр станциясига ташриф режалаштирилган.“Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро ташаббус бўлиб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги ҳамфикрлар ҳамжамиятлари ўртасида ташкил этилган.
ўзбекистон
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48881476_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_aa8b4bbde7c6de98e7fc7d2717558eb1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, марказий осиё, россия, тошкент, бухоро вилояти, самарқанд, бизнес
туризм, ўзбекистон, марказий осиё, россия, тошкент, бухоро вилояти, самарқанд, бизнес
Ўзбекистон “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедициясида иштирок этади
Эксклюзив
Экспедициясияда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 100 дан ортиқ киши қатнашади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. “Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро экспедицияси 6 июнь куни бошланади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмасида маълум қилинди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Россия-Тожикистон ишбилармонлар кенгаши раиси Ислом Назаралиев Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон қўшма ишбилармонлар кенгаши йиғилишида маълум қилишича, катта ҳажмдаги лойиҳа Россия ва Марказий Осиё давлатларини бирлаштиради.
Унда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 100 нафардан ортиқ киши қатнашади. Иштирокчилар 50 кун давомида 30 тадан ортиқ шаҳарга ташриф буюриб, уларда илмий сессиялар, бизнес-форумлар, маданий тадбирлар ва маърифий учрашувлар ўтказади.
Экспедициянинг тантанали қисми Москвада бошланади.
Экспедиция икки босқичда ўтказилади:
Россия босқичи (2200 км): Москва-Владимир-Нижний Новгород-Чебоксари-Қозон-Набережние Челни-Уфа-Оренбург;
Марказий Осиё босқичи (Дўстлик карвони, 5800 км): Оқтов-Бойқўнғир-Қизилўрда-Туркистон-Чимкент-Тошкент-Тараз-Бишкек-Олмаота-Қоракўл-Жалолобод-Ўш-Наманган-Хўжанд-Самарқанд-Бухоро-Душанбе.
Экспедиция 26 июль куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумида якунланади.
Экспедиция 30 та машинали кортеждан иборат бўлади. Иштирокчилар орасида блогерлар, бизнес, илмий ва таълим ҳамжамиятлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлади.
Ўзбекистондаги бизнес дастурига қуйидаги йўналишлар бўйича форсайт-сессиялар киритилади: давлат тизимларини рақамлаштириш, сунъий интелект, маълумотларни қайта ишлаш маркази, тадбиркорлар учун семинарлар, шунингдек, Самарқандда қуёш электр станциясига ташриф режалаштирилган.
“Евроосиё юрагига саёҳат” халқаро ташаббус бўлиб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондаги ҳамфикрлар ҳамжамиятлари ўртасида ташкил этилган.