АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда
© Sputnik / Sputnik / Бахром ХатамовОрошение или ирригация — подвод воды на поля

© Sputnik / Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
АҚШ томонидан табиий ресурслар учун минтақавий рақобатдан, сиёсий босим дастаги сифатида фойдаланиш истаги билан боғлиқ - эксперт.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. АҚШ Геология хизмати Ўзбекистондаги дарёларнинг сув режимини ўрганиш учун пудратчиларни жалб қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда RT.
Эълон қилинган тендер шартларига кўра, АҚШ Давлат департаменти таркибига кирувчи Геология хизмати Ўзбекистонда иккита лойиҳани амалга ошириш учун пудратчилар изламоқда.
Эълон қилинган тендер шартларига кўра, АҚШ Давлат департаменти таркибига кирувчи Геология хизмати Ўзбекистонда иккита лойиҳани амалга ошириш учун пудратчилар изламоқда.
1.
Биринчиси – “Ўзбекистон ер усти сувлари ва қор қоплами таҳлили” ва ушбу мавзуда рақамли ахборот базаси яратишни назарда тутади. Айтилишича, лойиҳа “сел оқимлари хавфини баҳолашга қаратилган”.2.
Иккинчи лойиҳа — Қашқадарё дарёси қайси манбаалардан тўйиниши, жараённинг мавсумий динамикасини ўрганишга қаратилган.Ҳужжатда айтилишига кўра, ушбу икки лойиҳа ҳам “Ўзбекистон ҳукуматининг сув манбааларини баҳолаш бўйича илмий-техник салоҳиятини оширишга” қаратилган.
Дастур давомида Ўзбекистон олимлари ва муҳандислари, шунингдек, университет талабалари АҚШ Геология хизматининг гидрологик тадқиқотлар бўйича фаолияти, жумладан, тадқиқот режаларини ишлаб чиқиш, намуналар йиғиш, маълумотларни шарҳлаш ва нашр этиш бўйича фаолияти билан танишиши керак.
Лойиҳани 2026 йилнинг май ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
Лойиҳани 2026 йилнинг май ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
Марказий Осиёда сув ресурсларига кириш муаммоси жуда кескин ва АҚШ Россия ва Хитойни жиловлаш стратегиясининг бир қисми сифатида вазиятдан фойдаланиб, минтақада янги таъсир ўтказгичларини қўлга киритиши мумкин, деди РТга берган интервьюсида Халқаро гуманитар ва сиёсий тадқиқотлар институти эксперти Владимир Брутер.
"Америкаликлар Марказий Осиёдаги сув муаммосидан ўз манфаатларини илгари суриш учун дастак сифатида фойдаланишга ҳаракат қилади. Минтақанинг гидрологик муаммоларини дастлабки ўрганиш ҳар доим Америка дипломатияси поездига эргашадиган америкалик ишбилармонларнинг "қўниши” учун дебочаси бўлиши мумкин", деб тушунтиради эксперт.
Брутерга кўра, ҳар қандай зиддиятдан, айниқса, Марказий Осиё каби мураккаб минтақада Вашингтон “ўз таъсирини ўтказиш ва геосиёсий рақиблар учун ноқулайлик яратиш” учун фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ USAID фонди Афғонистонда қурилаётган Қўштепа каналини яширин тарзда молиялаштириб келгани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ USAID фонди Афғонистонда қурилаётган Қўштепа каналини яширин тарзда молиялаштириб келгани маълум бўлган эди.