Амударёда канал қурилиши: Марказий Осиё учун муаммолар ва хавфлар

© AP Photo / Massoud HossainiАмударья
Амударья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик мутахассислар фикрига кўра, Қўштепа канали "Толибон"* учун Ўзбекистон ва Туркманистонга босим ўтказиш дастагига айланади.
ТОШКEНТ, 7 ноя – Sputnik. Норасмий маълумотларга кўра, йил охиригача Афғонистонда қурилаётган Қўштепа мелиоратив канали бўйича музокаралар олиб бориш учун Ўзбекистон делегацияси Кобулга жўнатилади. Мутахассисларнинг фикрича, унинг ишга туширилиши Ўзбекистон ва Туркманистондаги Амударёдан сув истеъмолини кескин камайтиришга олиб келиши мумкин.
Қўштепа каналнинг ишга тушиши қўшни мамлакатлар учун қандай оқибатларга олиб келиши ҳақидага саволллар билан Sputnik мутахассисларга мурожаат қилди.

Муаммо тарихи

Амударё Марказий Осиёдаги барча сув ресурсларининг қарийб ярмини, яъни йилига 60 куб километрни ташкил қилади, деди Россия Федерациясининг собиқ экология вазири, Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти Илмий кенгаши раиси Виктор Данилов-Данилян Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Амударёдан сув олувчи Қўштепа канали қурилиши ҳақида 2022 йил март ойида маълум бўлган эди. "Толибон"* режасига кўра, унинг узунлиги 285 км, кенглиги 100 метр, чуқурлиги деярли 8,5 метрни ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 684 миллион долларни ташкил этади.
© SputnikАфғонистондаги Қўштепа канали
Канал Кош-Тепа в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2023
Афғонистондаги Қўштепа канали
Янги канал қурилиш тугалланганидан сўнг Афғонистон Амударё сувининг камида учдан бир қисмини олиши кутилмоқда.
Лойиҳа беш йилга мўлжалланган, аммо иш муддатидан олдин кетмоқда ва каналнинг учдан бир қисми аллақачон қурилган, уни космосдан кўриш мумкин.
Марказий Осиё давлатларидан фарқли ўлароқ, Афғонистон, ҳеч қандай келишувлар билан чекланмаган ва қўшни давлатлар фикрига қарамасдан сув олиши мумкин.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу муаммони бир неча бор таъкидлаган. У Афғонистон вакилларини сув ресурсларини бўлишиш бўйича минтақавий мулоқотга таклиф қилишни таклиф қилди.
Октябрь ойи охирида Кобулдаги музокараларда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирок этди. Бироқ йиғилишда сув ресурсларини бўлишиш масалалари муҳокама қилингани ёки йўқлиги ҳақида расмий баёнот берилмади. ОАВ хабарига кўра, йил охиригача қурилаётган канал бўйича музокаралар олиб бориш учун яна бир Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга жўнатилади.

Улар ўз ҳаққини олаяптими?

"Толибон"* Афғонистондаги иқтисодий вазиятни яхшилаш учун янги канал қурмоқда, улар шимолда қишлоқ хўжалигини ривожлантирмоқчи, деб тушунтирди Sputnik мухбири билан суҳбатда Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази директори Умар Нессар.
"Амударё сувларининг 30 фоизи Афғонистон тоғларида ҳосил бўлади. Шунинг учун, албатта, Афғонистон бу дарёдан сув ресурсларининг маълум қисмини олишга ҳаққи бор", - деди у.
Афғонистон Амударё сув ресурсларидан фойдаланмаган даврда Ўзбекистон ва Туркманистон қишлоқ хўжалиги ушбу дарёдан кўп миқдорда сув олишга ўрганиб қолган эди, дейди эксперт.
"Шунга кўра, Афғонистон ўзига тегишли улушни олса ҳам, экспертларнинг фикрича, бу мамлакатлар учун ёмон оқибатларга олиб келади", - деб ўз фикри билан бўлишди Умар Нессар.

Қурилиш ишончлилиги шубҳа остида

Бугунги кунда ушбу "аср қурилиши"нинг технологик, инфратузилмавий, ресурслар тақсимланиши борасидаги оқибатлари ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин, чунки у ерда олиб борилаётган қурилиш қанчалик ишончли эканини ҳеч ким билмайди, деди Замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази эксперти Андрей Серенко Sputnik мухбирига.

“Бу "Толибон"* томонидан амалга оширилаётган биринчи йирик қурилиш. Улар қандай мутахассислар ёрдамидан фойдаланганини, ишлар қандай малакали техник ходимлар томонидан бажаралиётганини ҳеч ким билмайди”, - деди у.

Мутахассис фикрига кўра, ҳатто Афғонистоннинг ўзида ҳам ушбу каналнинг ишончлилиги борасида жиддий хавотирлар бор.
"Ушбу объектда техноген офатлар ва бахтсиз ҳодисалар хавфи катта", - деб таъкидлади мутахассис.

Сиёсий босим дастаги

"Толибон"* қурилаётган канал минтақада маълум қийинчиликлар туғдиради ва бу эса Кобулга фойда келтиради. Хусусан, қўшни Ўзбекистон ва Туркманистон билан кўплаб сиёсий масалаларни ҳал қилиш имконини беради, деб ҳисоблайди Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Сиёсий-таҳлил ва ижтимоий-руҳий жараёнлар факультети бошлиғи, Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар фахрийси Андрей Кошкин.
"Ушбу лойиҳада Афғонистон ўзи учун жиддий геоиқтисодий ва сиёсий имкониятларни кўрмоқда, чунки сув тақсимлаш масалаларида улар билан савдолашиш бошланади. "Толибон"* Ўзбекистон ва Туркманистон ҳар қандай масалада муросали бўлишини кутмоқда", - дея тушунтирди эксперт.
Бугунги кунда Тошкент Кобул билан сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича келишувга эришмоқчи, деб ҳисоблайди Андрей Серенко.

“Шу билан бирга, бу “аср қурилиши” "Толибон"* билан ҳар қандай масалада қай даражада келишиб олиш мумкинлигини тушунишга ёрдам беради”, — деб ҳисоблайди эксперт.

Умар Нессарнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосарининг яқинда Кобулга қилган сафари чоғида Қўштепа канали қурилиши мавзуси асосий бўлган.
“Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга ташриф буюрар экан, "Толибон"*нинг ният ва имкониятлари қандай эканини аниқлашни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ўзига хос разведка”, — дея қўшимча қилди Андрей Кошкин.

Пул қаердан?

"Толибон"га* кўра, лойиҳа миллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

"Албатта, уларнинг ўз пуллари бор. Камбағал Афғонистон, камбағал "Толибон"* дегани эмас. Уларда пул бор, шунинг учун керакли миқдорни йиғишга муваффақ бўлишган", - дейди Андрей Серенко.

Бироқ, қатор экспертларнинг фикрича, "Толибон"* қўлидаги ресурслар ҳали ҳам етарли эмас ва ташқи сармояга эҳтиёж бор.
"Бу ерда бир нечта эҳтимолий ҳомийлар номлари келтирилган - Қатар, АҚШ ва Хитой. Балки учаласи ҳам турли хил улуш ва форматларда иштирок этаётгандир", - дейди эксперт.

Радикаллар учун сувми?

Қўштепа канали қурилиши Афғонистон шимолидаги этник мувозанатни ўзгартиришга қаратилган Толибон* режасининг бир қисми бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Андрей Серенко.
“Толибон"* мамлакат шимолида азалдан яшовчи халқларини пуштунлар билан, жумладан, Покистондан чиқариб юборилган афғон қочқинлари ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилмоқда”, — дейди мутахассис.
Шу тариқа, суғориладиган ерларда турли радикал қарашларга эга бўлган кўчманчилар ҳам пайдо бўлиб қолиши мумкин.
"Этник мувозанат ўзгаргандан кейин хавфсизлик соҳасидаги мувозанат ҳам ўзгаради. Бу Афғонистон билан чегарадош Марказий Осиё республикалари учун яхши бўлмайди", — деб ҳисоблайди мутахассис.
Андрей Серенконинг айтишига кўра, Афғонистон ҳудудидаги радикал қарашларга эга бўлган диний экстремистлар жанг қилишни давом эттириш ниятларини яширмаяптилар. Уларнинг мақсади жиҳодни чексиз ва чегарасиз давом эттириш.
"Афғонистон ҳудудида жиҳод тугаганга ўхшайди, энди уни бошқа жойда давом эттириш керак", - дея огоҳлантирди эксперт.
*Толибон — террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
Янгиликлар лентаси
0