https://sputniknews.uz/20250605/toshkent-ozbekiston-xitoy-transport-fakulteti-49719341.html
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу факультет Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг таълим ҳамда транспорт соҳаларида янги босқичга кўтарилаётганидан далолат экани қайд этилди.
2025-06-05T11:02+0500
2025-06-05T11:02+0500
2025-06-05T11:02+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
ҳамкорлик
транспорт
отм
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/05/49717924_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_32f0455dad749f01cc81883bdf1efb62.jpg
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Очилиш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, Хитойнинг Шенси провинцияси Компартияси вилоят қўмитаси котибининг ўринбосари, губернатор Зҳао Ганг ва Чанган университети партия қўмитаси котиби Чен Зҳижиан бошчилигидаги делегация ҳамда университет раҳбарияти иштирок этди.Ушбу факультет Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг таълим ҳамда транспорт соҳаларида янги босқичга кўтарилаётганидан далолат экани қайд этилди.Сўнг томонлар Тошкент давлат транспорт университети ва Чанган университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоладилар. Ушбу ҳамкорлик икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
https://sputniknews.uz/20250310/xitoy-ozbekiston-talim-48328298.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/05/49717924_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_98e23dacb0e1ea512cf8731819c2efad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ўзбекистон-хитой транспорт факультети
тошкент ўзбекистон-хитой транспорт факультети
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди
Ушбу факультет Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг таълим ҳамда транспорт соҳаларида янги босқичга кўтарилаётганидан далолат экани қайд этилди.
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Очилиш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, Хитойнинг Шенси провинцияси Компартияси вилоят қўмитаси котибининг ўринбосари, губернатор Зҳао Ганг ва Чанган университети партия қўмитаси котиби Чен Зҳижиан бошчилигидаги делегация ҳамда университет раҳбарияти иштирок этди.
Ушбу факультет Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг таълим ҳамда транспорт соҳаларида янги босқичга кўтарилаётганидан далолат экани қайд этилди.
“Мазкур ташаббус икки мамлакат ёшлари учун замонавий билим ва тажриба алмашинувини таъминлаш баробарида, келажакдаги йирик лойиҳалар учун рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Сўнг томонлар Тошкент давлат транспорт университети ва Чанган университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоладилар. Ушбу ҳамкорлик икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.