https://sputniknews.uz/20250605/qurbon-hayiti-ozbekiston-afgoniston-insonparvarlik-yordami-49723423.html
Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Афғонистонга Қурбон ҳайити муносабати билан 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган инсонпарварлик ёрдами юклари етказилди
2025-06-05T13:15+0500
2025-06-05T13:15+0500
2025-06-05T13:15+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
қурбон ҳайити
инсонпарварлик ёрдами
сурхондарё
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/05/49722799_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8da28cd90d0dd5b2d76c5ad984dea71f.jpg
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистондан Афғонистонга Қурбон ҳайити муносабати билан 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган инсонпарварлик ёрдами юклари етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Инсонпарварлик ёрдами президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Балх вилоятига етказилди.Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.
https://sputniknews.uz/20250322/ozbekiston-afgoniston-insonparvarlik-yordami-48526203.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/05/49722799_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f30dbf90944fa6118d59932deeda4d3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурбон ҳайити ўзбекистон афғонистон инсонпарварлик ёрдами
қурбон ҳайити ўзбекистон афғонистон инсонпарварлик ёрдами
Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Инсонпарварлик ёрдами президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Балх вилоятига етказилди.
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистондан Афғонистонга Қурбон ҳайити муносабати билан 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган инсонпарварлик ёрдами юклари етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Инсонпарварлик ёрдами президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Балх вилоятига етказилди.
Инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги “Астрас” компанияси ҳудудида президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.