Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

© пресс-служба хокимията Сурхандарьинской областиУзбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2025
Oбуна бўлиш
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Ўзбекистон халқи номидан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёрдам Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ амалга оширилди.
© пресс-служба хокимията Сурхандарьинской областиУзбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2025
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
“Наврўз байрами ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди”, - дейилади хабарда.
Озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳайратон шаҳридаги “Астрас” компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, Мудофаа, Транспорт, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ва Ташқи ишлар вазирликлари мутасаддилари ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида топширилди.
© пресс-служба хокимията Сурхандарьинской областиУзбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2025
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилди.
© пресс-служба хокимията Сурхандарьинской областиУзбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2025
Узбекистан направил в Афганистан очередную партию гуманитарной помощи.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.
Ташриф давомида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан ҳам танишилди.
Врачи Узбекистана за 3 дня осмотрели 1300 жителей Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2024
Ўзбекистонлик шифокорлар 1300 нафар Афғонистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказишди
Янгиликлар лентаси
0