Малайзиянинг энг йирик кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи

© ИА "Дунё"Узбекистан Малайзия флаги
Узбекистан Малайзия флаги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2025
Oбуна бўлиш
Малайзия томони Ўзбекистонда кўчмас мулкни ривожлантириш, меҳмонхона бошқаруви йўналишларида биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ва мазкур соҳаларга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
TOШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Малайзиянинг энг йирик кўчмас мулк компанияси Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Berjaya Land Berhad" компанияси бош ижрочи директори Сайид Али Шахул Хамид билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида томонлар бугунги кунда Ўзбекистонда бунёдкорлик соҳаси жадал суръатларда ривожланаётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда барпо этилаётган Янги Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бунёд этилаётган янги "ақлли" шаҳарлар каби мега лойиҳаларда замонавий меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари қурилишига сармоя киритиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Малайзия томони Ўзбекистонда кўчмас мулкни ривожлантириш, меҳмонхона бошқаруви йўналишларида биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ва мазкур соҳаларга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.
"Berjaya Land Berhad" компанияси 1990 йилда ташкил этилган. Унинг асосий фаолияти Малайзия ҳудудида ва хорижий давлатларда қурилиш ҳамда кўчмас мулкни ривожлантириш, ушбу соҳаларга сармоя киритиш, меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари, шунингдек, ўйинлар ва лотереяларни бошқариш, автомобиль савдосидан иборат. Унинг таркибида 44 та шуъба корхона бор ва уларда 5000 дан ортиқ ходим меҳнат қилади.
IT Park Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2025
Ўзбекистон ва Малайзия рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Янгиликлар лентаси
0