https://sputniknews.uz/20250523/ozbekiston-malayziya-raqamli-texnologiyalar-49508806.html
Ўзбекистон ва Малайзия рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Малайзия рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда бизнес юритиш муҳити, жумладан IT ва рақамли технологиялар учун яратилган қулай имкониятлар тўғрисида маълумот берилди. Сирдарё вилоятини Малайзия рақамли технологиялар компаниялари учун хаб сифатида ривожлантирилаётгани таъкидланди ва навбатдаги форумни айнан ушбу вилоятда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
2025-05-23T11:12+0500
2025-05-23T11:12+0500
2025-05-23T11:37+0500
ўзбекистон
малайзия
рақамли технологиялар
ахборот технологиялари (it)
ҳамкорлик
форум
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/02/48709662_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_3277c5a5f4e432017e7a3a4ea447f6a5.jpg
TOШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон-Малайзия IT ва рақамли технологиялар форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.Тадбирда Малайзиянинг 120 тадан ортиқ рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритаётган компаниялари вакиллари иштирок этди."IT Park Uzbekistan" бош директори ўринбосари Жамила Халибаева IT Park ва унинг республика ҳудудларидаги филиалларида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ўзаро ҳамкорлик таклифларини билдирди.Форум давомида, шунингдек, "IT Park Uzbekistan"нинг Осиё бўлими бошлиғи Иззат Ҳамидов Ўзбекистонда IT парк иштирокчиларига тақдим этиладиган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида тақдимот ўтказди.Тақдимотдан сўнг B2B форматида учрашувлар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, "IT Park Uzbekistan", "IT Park Sirdaryo" вакиллари ҳамда Малайзиянинг IT ва БиПиО компаниялари ўртасида алоқалар ўрнатиш ҳамда рақамли технологиялар соҳасида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.Малайзия Миллий технологиялар уюшмаси бош директори Онг Киан Ю "IT Park Uzbekistan"нинг хорижий инвесторлар учун яратаётган қулайликларини юқори баҳолади. Шунингдек, мазкур уюшмага аъзо бўлган компаниялар хизматларини Ўзбекистонга кенг жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
https://sputniknews.uz/20250205/toshkent-viloyat-malayziya-boshqaruv-maxsus-iqtisod-zona-47858994.html
ўзбекистон
малайзия
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/02/48709662_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_f18f27de8ab7a56e75dbff40c558bc12.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон малайзия рақамли технологиялар
ўзбекистон малайзия рақамли технологиялар
Ўзбекистон ва Малайзия рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
11:12 23.05.2025 (янгиланди: 11:37 23.05.2025) Навбатдаги форумни Сирдарё вилоятида ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
TOШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон-Малайзия IT ва рақамли технологиялар форуми бўлиб ўтди, деб
хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Тадбирда Малайзиянинг 120 тадан ортиқ рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритаётган компаниялари вакиллари иштирок этди.
Форумни Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев очиб берди. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда бизнес юритиш муҳити, жумладан IT ва рақамли технологиялар учун яратилган қулай имкониятлар тўғрисида маълумот берилди. Сирдарё вилоятини Малайзия рақамли технологиялар компаниялари учун хаб сифатида ривожлантирилаётгани таъкидланди ва навбатдаги форумни айнан ушбу вилоятда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
"IT Park Uzbekistan" бош директори ўринбосари Жамила Халибаева IT Park ва унинг республика ҳудудларидаги филиалларида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ўзаро ҳамкорлик таклифларини билдирди.
Форум давомида, шунингдек, "IT Park Uzbekistan"нинг Осиё бўлими бошлиғи Иззат Ҳамидов Ўзбекистонда IT парк иштирокчиларига тақдим этиладиган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида тақдимот ўтказди.
"IT Park Uzbekistan"нинг Малайзиядаги элчиси Мэтью Барсинг ўзининг Ўзбекистонга қилган сафари таассуротларини бўлишиб, хорижликларни республиканинг рақамли технологиялар соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланишга ундайдиган қатор омилларни санаб ўтди.
Тақдимотдан сўнг B2B форматида учрашувлар ўтказилди. Уларда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, "IT Park Uzbekistan", "IT Park Sirdaryo" вакиллари ҳамда Малайзиянинг IT ва БиПиО компаниялари ўртасида алоқалар ўрнатиш ҳамда рақамли технологиялар соҳасида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.
Малайзия Миллий технологиялар уюшмаси бош директори Онг Киан Ю "IT Park Uzbekistan"нинг хорижий инвесторлар учун яратаётган қулайликларини юқори баҳолади. Шунингдек, мазкур уюшмага аъзо бўлган компаниялар хизматларини Ўзбекистонга кенг жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.