Ойликлар 1 июлдан оширилади — янги фармон

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2025
Oбуна бўлиш
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
TOШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли фармонда назарда тутилган.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм,
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм,
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм;
Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.
2025 йил 1 августдан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилиши белгиланди. Яъни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга оширилди.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар Давлат буджети ҳамда Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, хусусий секторда ишловчи фуқароларимизнинг ҳам тўлов қобилиятларини рағбатлантириш учун иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорларда тўлаш тавсия этилмоқда.
Джамшид Кучкаров на Втором Евразийском конгрессе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2025
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади — Жамшид Қўчқоров
Янгиликлар лентаси
0