Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари сунъий интеллектдан фойдаланишга оид қонунчилик устида иш олиб бормоқда

© iStock / Sansert SangsakawratМужчина работает с ИИ. Архивное фото
Мужчина работает с ИИ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2025
Oбуна бўлиш
Бахит Султанов сунъий интеллект ёрдамида яратилган асарларга нисбатан ҳуқуқ ва жавобгарлик чегаралари ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Сунъий интеллектдан фойдаланиш ва ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўртасидаги манфаатлар мувозанатини сақлаш муҳим. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг иқтисодиёт ва молиявий сиёсат вазири Бахит Султанов маълум қилди.
Бахит Султанов Остона бўлиб ўтган халқаро форумида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари иқтисодиётининг турли тармоқларига сунъий интеллектни жорий этиш билан боғлиқ имкониятлар ва хатарлар тўғрисида гапирди. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида яратилган асарларга нисбатан ҳуқуқ ва жавобгарлик чегаралари ҳақида маълумот берди.
У муаллифликни аниқлашнинг мураккаблиги, шунингдек, илмий ва инновацион фаолиятда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни тартибга солиш учун аниқ қоидалар ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Унинг айтишича, ушбу соҳада халқаро стандартлар ва келишилган ёндашувларни шакллантириш муҳим, ЕОИИ мамлакатлари миллий қонунчилик ташаббусларини яратиш устида фаол иш олиб бормоқда. Масалан, Қозоғистон сунъий интеллектни ривожлантиришнинг 2024 - 2029 йилларга мўлжалланган концепциясини қабул қилди, Беларусь сунъий интеллект тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқмоқда, Россияда эса 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия амалга оширилмоқда.
Вазир сунъий интеллект ёрдамида яратилган интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари жаҳон ҳамжамиятида кенг муҳокама қилинаётганига эътибор қаратди.
“Евроосиё интеграция бирлашмаси доирасида "Евроосиё иқтисодий йўли" декларациясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, у бундай объектларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича мумкин бўлган ёндашувларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, сунъий интеллектдан фойдаланиш ва ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўртасидаги манфаатлар мувозанатини сақлаш муҳимдир", — деди Бахит Султанов.
Министр юстиции России Константин Чуйченко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Сунъий интеллект ҳуқуқшунослар ўрнини эгаллай оладими — Россия адлия вазири жавоби
Янгиликлар лентаси
0