Сунъий интеллект ҳуқуқшунослар ўрнини эгаллай оладими — Россия адлия вазири жавоби

© Министерство юстиции Российской ФедерацииМинистр юстиции России Константин Чуйченко
Министр юстиции России Константин Чуйченко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия адлия вазири янги технологиялар даврида ҳуқуқшуноснинг вазифаси қандай бўлиши кераклигини айтди.
TOШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ҳужжат алмашиш муддати ойлар билан эмас, соатлар билан ўлчаниши керак. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган IV Халқаро юридик форумида Россия адлия вазири Константин Чуйченко маълум қилди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган IV Халқаро юридик форум доирасида Россия адлия вазири Константин Чуйченко халқаро ҳамкорликда, айниқса, МДҲ доирасида ва Ўзбекистон иштирокида ҳужжатлар алмашинувини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

"Қоғозбозликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Ҳужжат алмашиш муддати ойлар билан эмас, соатлар билан ўлчаниши керак. Биз Ўзбекистон Республикасининг МДҲ майдонида ҳуқуқий ёрдамни рақамлаштириш бўйича ташаббусини юқори баҳолаймиз ва бу ишга ЕОИИнинг интеграциялашган ахборот тизимини улашни муҳим деб ҳисоблаймиз”, — деди Россия вазири.

Чуйченконинг фикрича, сунъий интеллект ҳуқуқшуносларнинг ўрнини босмайди, касбнинг ижодий ва ахлоқий таркибий қисми муҳим.

"Рақамлаштириш жараёнлари ҳақида узоқ гапириш мумкин, бироқ савол туғилиши табиий, машина тирик юристлар ўрнини босадиган даражага етиб борамизми? Эҳтимол, лекин қисман", — деди Чуйченко.

Унинг таъкидлашича, рақамли ечимлар одатий вазифаларда самарали, бироқ ҳатто энг илғор сунъий интеллект ҳам ўрганишга асосланган бўлиб, ҳуқуқшуносларга хос бўлган ижодкорлик, танқидий фикрлаш ва ахлоқий баҳолашнинг тутқич бермас элементи ўрнини боса олмайди.

"Ҳаёт ўзгармоқда, ижтимоий муносабатлар ўзгармоқда ва бизнинг вазифамиз ҳуқуқ нормаларини яратиш, янги маъноларни излаш ва адолатга эришиш, одамлар билан ва одамлар учун ишлашдир. Буни компьютер ўргата олмайди. Шунинг учун янги технологиялар даврида ҳуқуқшуноснинг вазифаси — инсон қиёфасида бўлган ҳуқуқни сақлаб қолмоқ", — дея таъкидлади Россия адлия вазири.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда "Tashkent Law Spring" IV Халқаро юридик форуми иш бошлади. Тадбир мавзуси — "Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар". Форум 40 та мамлакатдан мингдан ортиқ иштирокчиларни, жумладан, ҳуқуқшунослар, IT-мутахассислар, олимлар ва бизнес экспертларини жамлади. Дастурда рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган 20 тадан ортиқ сессия ва 120 нафар маърузачининг чиқишлари ўрин олган.
В Ташкенте стартовал IV Международный юридический форум Tashkent Law Spring - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Тошкентда "Tashkent Law Spring" IV Халқаро юридик форуми иш бошлади
Янгиликлар лентаси
0