Тошкентда "Tashkent Law Spring" IV Халқаро юридик форуми иш бошлади

© Министерство юстицииВ Ташкенте стартовал IV Международный юридический форум "Tashkent Law Spring"
В Ташкенте стартовал IV Международный юридический форум Tashkent Law Spring - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон президенти халқаро юридик форум иштирокчиларига табрик йўллади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Тошкентда "Tashkent Law Spring" IV Халқаро юридик форуми бошланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбир мавзуси — "Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар". Форум 40 та мамлакатдан мингдан ортиқ иштирокчиларни, жумладан, ҳуқуқшунослар, IT-мутахассислар, олимлар ва бизнес экспертларини жамлади.
Дастурда рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган 20 тадан ортиқ сессия ва 120 нафар маърузачининг чиқишлари ўрин олган.
Тадбирда президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетов Ўзбекистон етакчисининг халқаро юридик форум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
“Янги Ўзбекистонда рақамли технологиялар ёрдамида давлат бошқаруви модернизацияси ва давлат хизматларини электронлаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳисобига “хизмат кўрсатувчи давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга катта эътибор берилмоқда”, — дейилади табрик матнида.
Қайд этилганидек, мамлакатда сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси қабул қилинди, онлайн-режимда ишловчи платформалар ҳамда интеграциялашган билимлар базалари ишга туширилди.
Президент форумда энг долзарб масалалар муҳокама қилиниши ҳамда амалий таклиф ҳамда ташаббуслар ишлаб чиқилиши рақамли келажакнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш ва рақамли трансформация йўлида яна бир муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.
Қайд этилишича, анжуман доирасида илк бор Ёшлар форуми ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0