БААга Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйилади

© UzAgro Узбекские фермеры представили фрукты и овощи
Узбекские фермеры представили фрукты и овощи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2025
Oбуна бўлиш
БАА компанияси "Made in Uzbekistan" бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олиб кетмоқчи.
TOШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларига Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг нуфузли “AFAQ” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув БАА компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
“Учрашув давомида яқин истиқболда БААга Ўзбекистондан ҳўл ва қуритилган мевалар экспортини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. БАА компанияси дастлабки босқичда намуна сифатида "Made in Uzbekistan" бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олиб кетишга келишиб олди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, вазирлик вакиллари Ўзбекистоннинг мева-сабзавот экспорти йўналишидаги салоҳияти, мавжуд инфратузилма ва логистик имкониятлар ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, экспорт жараёнининг ҳар бир босқичи, маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ тайёрлаш ва етказиб бериш механизмлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида икки томон узоқ муддатли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш борасида аниқ қадамларни белгилаб олди.
Какие продукты в регионах Узбекистана произвели больше всего - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2025
Ўтган йили Ўзбекистон ҳудудлари энг кўп қайси маҳсулотларни етиштирган?
Янгиликлар лентаси
0