Ўтган йили Ўзбекистон ҳудудлари энг кўп қайси маҳсулотларни етиштирган?
Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар бўйича қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг энг кўп қисми Қашқарадё (12,7 фоиз), Тошкент (11,3 фоиз) ва Бухоро (9,0 фоиз) вилоятларида фаолият кўрсатмоқда.


2024 йилда Ўзбекистон ҳудудлари энг кўп етиштирган маҳсулотлар:
Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (998,5 минг тонна);
Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 833,7 минг тонна);
Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (747,6 минг тонна);
Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (351,5 минг тонна);
Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (699,9 минг тонна);
Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (666,1 минг тонна);
Қашқадарё вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (345,9 минг тонна);
Самарқандда энг кўп – 1 456,0 минг тонна сут олинган;
Тошкент вилоятида энг кўп – 1 608,1 миллион дона тухум олинган;
Хоразмда энг кўп – 33,0 минг тонна балиқ овланган;
Самарқандда 1 765,8 минг бош йирик шохли қорамол бор;
Қашқадарёда 5 109,7 минг бош қўй ва эчкилар бор;
Тошкент вилоятида энг кўп – 57 009 бош отлар бор.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.