Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари махсус операция ҳудудидаги иккита аҳоли пунктини озод қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРабота мобильной группы быстрого реагирования в зоне СВО
Работа мобильной группы быстрого реагирования в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2025
Oбуна бўлиш
“Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Водолаги аҳоли пунктини озод қилди. Ўз навбатида, “Шарқ” жангчилари душманни ДХРдаги Новополдан ҳайдаб чиқаришди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Россия ҳарбийлари махсус операция зонасидаги иккита аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Қатъий ҳаракатлар натижасида “Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Водолаги аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Ўз навбатида, “Шарқ” жангчилари душманни ДХРдаги Новополдан ҳайдаб чиқаришди.
Бундан ташқари, “Шарқ” гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятининг Варваровка, Малиновка, Зализничное ва Затишье туманларида Украина Қуролли кучларининг механизациялашган бригадаси ва иккита ҳудудий мудофаа бригадаси шахсий таркиби ва техникасига зарба берди.
“Шимол” жангчилари Суми вилоятидаги Малая Корчаковка, Варачино, Новая Сечь ва Юнаковка ҳамда Харьков вилоятидаги Белий Колодезь туманларида бешта Украина бригадасининг ишчи кучи ва техникаси жамланган жойга зарба берди.
Россия ҳарбийлари учта ўқ-дори омборини ҳам йўқ қилди.
Штурмовики 155-й бригады морской пехоты Тихоокеанского флота РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Украина дрон ҳужумига жавобан фақат ҳарбий объект ва корхоналарига зарба бермоқда
Янгиликлар лентаси
0