Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
10:00 31.05.2025 (янгиланди: 10:18 31.05.2025)
© SputnikВ Ташкенте прошел праздничный намаз

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнга тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади. Бу ҳақда президент қарори имзоланди.
2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Қурбон ҳайитини миллий анъана ва урф-одатларга уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошлар учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Русланбек Давлетов зиммасига юкланди.