Ўзбекистондаги қарийб 2100 та жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди — фото
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Ҳайит намозини адо этиш мақсадида Тошкентдаги “Ракат” жомесига борди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бугун эрта тонгдан Ўзбекистондаги қарийб 2100 та жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ҳайит намозини адо этиш ва мўмин-мусулмонларни улуғ байрам билан муборакбод этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Ракат” жомесига борди.
Дастлаб бомдод намози ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Сўнгра Муфтий масжидга йиғилган барча мўмин-мусулмонларни муборак байрам билан қутлади.
© Духовное управление мусульман Узбекистана

1/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

2/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

3/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

4/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

5/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

6/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

7/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
© Духовное управление мусульман Узбекистана

8/8
© Духовное управление мусульман Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон масжидларида 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намози ўқилди.
Ҳайит намози суннатлари
Рамазон ҳайити намозига чиқишдан аввал бирор нарса, ширинликлар еб олинади. Чунки Имом Бухорий ҳазратлари Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида зикр қилинишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитига хурмо еб чиқар эканлар. Уларни тоқ ҳолда ер эканлар. (Аммо Қурбон ҳайитида бўлса, ҳеч нима емасдан чиқилади).
Ҳайит намозларига боришда мисвок қилиб ва алоҳида ғусл қилиб олиш. Мисвокнинг барча намозлар олдидан қилиниши суннат эканлиги машҳурдир.
Чиройли, янги, ювилган кийимларни кийиш.
Ҳайит намозидан олдин садақаи фитрни адо этиш вожибдир. Ушбу фитр садақасини намоздан олдин адо қилса ҳам жоиздир.
Ҳайит намозига эрта бориш. Яъни масжидга эрта бориб, ҳайит намозига шай туриш, хутба ва маърузаларга қулоқ тутиш савобли амал ҳисобланади.
Ҳайитга боришда бошқа йўлдан, қайтишда эса бошқа йўлдан келишга ҳаракат қилиш. Зотан бошқа-бошқа йўллардан юришда, савобнинг қадамлар ҳисобига кўпайиши, мусулмонларни кўриб-сўрашиш, ҳайитга чиққанига гувоҳларнинг кўпайиши ҳоллари юз беради.