Дунёда ислом молияси ҳажми 5,3 трлн долларга етиши кутилмоқда

© Sputnik / Игорь ЗарембоСотрудница в операционном зале офиса банка
Сотрудница в операционном зале офиса банка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентдаги ПЛАС-форумида ҳар қандай мамлакатда ислом молияси ривожланишига таъсир этувчи омиллар ҳақида сўз борди.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. 2025 йил охирига келиб дунёда ислом молияси ҳажми 5,3 триллион долларга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ислом молияси ва такафул уюшмаси кенгаши раиси Баҳром Нўмонов Тошкентда "Digital Uzbekistan" 5-халқаро ПЛАС-форумида маълум қилди.
Форум сессияларидан бири Марказий Осиё мамлакатларида исломий молиялаштириш ва ислом банкига бағишланди.

“2025 йил охирига келиб дунёда ислом молияси ҳажми 5,3 триллион долларга етиши кутилмоқда. 2024 йилда дунёда ислом банклари активлари 60 фоизга ошган”, — деди Баҳром Нўмонов.

Унинг айтишича, Марказий Осиёда ислом молияси ҳажми ҳозирча атиги 700 миллион долларни ёки жаҳон ҳажмининг 0,01 фоизини ташкил этади.

"Биз ислом молиясига молиялаштиришнинг муқобил тури ва анъанавий банкингга рақобатчи сифатида қарашимиз керак. Худди шу маҳсулот ва хизматлардан исталган одам ўзи учун қулай бўлса, фойдаланиши мумкин", — дея изоҳ берди Баҳром Нўмонов.

У шунингдек, Марказий Осиёда 18 та ислом банки фаолият юритаётганини қўшимча қилди.
Қайд этилишича, ҳар қандай мамлакатда ислом молияси ривожланишига таъсир этувчи омиллар бор. Ислом молияси бўйича халқаро эксперт Хондамир Нусратхўжаевнинг фикрича, ушбу соҳани ривожлантиришнинг муваффақияти қуйидаги омилларга боғлиқ:
давлатнинг қўллаб-қувватлаши, сиёсий иродаси;
тегишли қонун ҳужжатлари;
аҳолининг маълумот даражаси ва хабардорлиги;
турли хил маҳсулотлар тўплами (кўпчилик муробаҳа - бўлиб тўлашга асосланган хизматлар билан чекланади).
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бошқарув бўлими бошлиғи Валерий Лининг қайд этишича, бугунги кунда одамлар ислом молияси нима эканлигини юзаки тасаввур қилишади.

“Кўпинча улар исломий маҳсулотга, худди шу муддатли тўловга харидга дуч келишганда, уларга молиявий воситалардан келиб чиқиб, у ёки бу маҳсулотни сотиб олиш мумкин эмаслиги ёки у ёки бу турдаги даромадлар номақбул эканлиги тушунтирилганда маҳсулот борга ўхшаса-да, бу одамларнинг бу томонга бормаслигига олиб келади”, — дея тушунтирди у.

Константин Гризов Сопредседатель Оргкомитета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Халқаро бизнес Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда — Константин Гризов
Янгиликлар лентаси
0