https://sputniknews.uz/20250528/xalqaro-biznes-ozbekiston-konstantin-grizov-digital-uzbekistan-49571831.html
Халқаро бизнес Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда — Константин Гризов
Халқаро бизнес Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда — Константин Гризов
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Digital Uzbekistan 5-халқаро ПЛАС-форуми ўз ишини бошлади. 28.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-28T11:00+0500
2025-05-28T11:00+0500
2025-05-28T11:00+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
форум
ахборот технологиялари (it)
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1c/49571654_0:170:2153:1381_1920x0_80_0_0_d92a0a1c2aaf65bae3061451e255bc80.jpg
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Тошкентда "Digital Uzbekistan" 5-халқаро ПЛАС-форуми ўз ишини бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Форум рақамлаштириш, давлат тузилмалари, молия сектори, чакана савдо, IT ва телекоммуникация саноатининг ўзаро ҳамкорлигининг асосий масалаларига бағишланган. Унинг сўзларига кўра, форум мавзуларидан бири кадрлар бўлади. Унинг қўшимча қилишича, тадбирнинг мақсади - соҳаларни бирлаштириш. Таъкидланишича, Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш ва электрон тижоратни ривожлантиришда жиддий ютуқларга эришди. Константин Гризов халқаро бизнес, хусусан, Хитой ва Ҳиндистон вакиллари Ўзбекистонга сармоя киритишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Форум ўз ишини 29 майга қадар давом эттиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1c/49571654_0:0:2153:1615_1920x0_80_0_0_cfb396681de5e590d0d7420e3625e60a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
жамият, ўзбекистон, тошкент, форум, ахборот технологиялари (it), савдо
жамият, ўзбекистон, тошкент, форум, ахборот технологиялари (it), савдо
Халқаро бизнес Ўзбекистонга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда — Константин Гризов
Эксклюзив
Тошкентда Digital Uzbekistan 5-халқаро ПЛАС-форуми ўз ишини бошлади.
TOШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Тошкентда "Digital Uzbekistan" 5-халқаро ПЛАС-форуми ўз ишини бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форум рақамлаштириш, давлат тузилмалари, молия сектори, чакана савдо, IT ва телекоммуникация саноатининг ўзаро ҳамкорлигининг асосий масалаларига бағишланган.
"Форумнинг вазифаси бозор иштирокчилари учун катализатор ва мулоқот майдони бўлишдир. Бу йил бизда 2 мингдан ортиқ киши иштирок этмоқда, халқаро экспертлар ҳамжамиятининг 150 нафар вакили сўзга чиқиши режалаштирилган. Кўргазма ва демозонанинг ўзи ҳам етарлича кенг кўламли бўлиб, у ерда энг яхши халқаро амалиётларни намойиш этувчи юзга яқин ҳамкорлар мавжуд", — деди ПЛАС-форум ташкилий қўмитаси ҳамраиси Константин Гризов.
Унинг сўзларига кўра, форум мавзуларидан бири кадрлар бўлади.
"Гап HR йўналиши, кадрлар билан қандай ишлаш, қандай тайёрлаш, бу муаммони ҳал қилиш учун мамлакатнинг ўзи нима қилиши кераклиги ҳақида кетмоқда. Мамлакат етарлича катта экани тушунарли, табиийки, рақамлаштириш ва финтех (молиявий технология) соҳасидаги ёш мутахассисларни жалб қилиш керак", — дейди Гризов.
Унинг қўшимча қилишича, тадбирнинг мақсади - соҳаларни бирлаштириш.
"Симбиоз бўлиши керак. Бу орқали биз бозор иштирокчилари ўртасида тўғри мулоқотни йўлга қўйиш имкониятига эгамиз. Биз тармоқлар ўртасида қўшма лойиҳалар қандай амалга оширилаётганини кўриб турибмиз. Бизнинг форумимиз бу йўналишда "бустер" бўлди", — деди Гризов.
Таъкидланишича, Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш ва электрон тижоратни ривожлантиришда жиддий ютуқларга эришди. Константин Гризов халқаро бизнес, хусусан, Хитой ва Ҳиндистон вакиллари Ўзбекистонга сармоя киритишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Форум ўз ишини 29 майга қадар давом эттиради.