Марказий Осиёда ишонч, тенглик ва ўзаро ривожланиш тамойилини кучайтириш зарур — Мустафоев
© Международный дискуссионный клуб "Валдай"Клуб "Валдай" в партнёрстве с Институтом стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан проводит российско-узбекскую конференцию на тему "Россия и Узбекистан: приоритетные направления сотрудничества".

© Международный дискуссионный клуб "Валдай"
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Мустафоев: умумий саъй-ҳаракатларни Транспорт-логистика йўлакларини биргаликда ривожлантиришга қаратиш муҳимдир.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Марказий Осиёда ўзаро ишонч, тенглик, ўзаро манфаат ва ривожланиш тамойилини янада кучайтириш зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўринбосари Бахтиёр Мустафоев Москвада бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Москвада "Валдай" халқаро мунозара клуби ва Ўзбекистон стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида "Россия ва Ўзбекистон: ҳамкорликнинг устувор йўналишлари"га бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Бахтиёр Мустафоев Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги консолидацияни кучайтириш зарур бўлган таҳдидлар ҳақида гапирди.
“Жаҳон тартибининг парчаланиши ва блоклар қарама-қаршилигининг кучайиши, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларининг кўплаб бузилиши, конструктив мулоқотнинг чекланиши, мисли кўрилмаган ишонч танқислиги кузатилмоқда. Глобал бошқарув дисфункцияси шароитидаги ушбу салбий тенденция дунёнинг турли нуқталарида низолар салоҳиятининг ўсиш усули ҳисобланади. Ўзининг геостратегик жойлашуви туфайли кескин рақобат объектига айланиш хавфи остида бўлган Марказий Осиё ҳам бундан мустасно эмас. Бундай шароитда биз Марказий Осиёда ўзаро ишонч, тенглик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва энг муҳими, ўзаро ривожланиш тамойилини янада кучайтиришимиз зарур. Бу борада МДҲ, ШҲТ ва "Марказий Осиё + Россия" формати муҳим платформа вазифасини ўтамоқда”, — деди Бахтиёр Мустафоев.
У, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича янги йиғма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиши кераклигини айтиб ўтди.
“Умумий саъй-ҳаракатларни Транспорт-логистика йўлакларини биргаликда ривожлантиришга қаратиш муҳимдир. Шу маънода, Трансафғон йўлагини тез фурсатда ишга тушириш стратегик аҳамият касб этади. Бу лойиҳа МДҲ давлатлари учун Жанубий Осиё бозорларига чиқишнинг энг қисқа йўли бўлади. Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон мутахассислари биргаликда Шимол-Жануб йўналишининг бир қисмига айланадиган темир йўлни лойиҳалаштириш устида ишламоқда. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат муддатларни, балки товарларни ташиш харажатларини ҳам Сувайш каналига нисбатан 30-40 фоизга қисқартириш имконини беради”, — дея аниқлик киритди Мустафоев.